UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  4 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  1 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  13 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  20

ОФК кубоги-2021. Душанбе кундалиги + "Насаф" машғулоти Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. Душанбе кундалиги + "Насаф" машғулоти

14 май санасида Марказий Осиё минтақасида ОФК кубоги-2021 гуруҳ баҳслари старт олишидан хабарингиз бор.

Қаршининг "Насаф" жамоаси жой олган "F" гуруҳи ўйинлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. "Аждарлар" 10 май санасидан бери мусобақа ўтадиган жойга етиб келишган ва машғулотларни олиб боришмоқда. "Championat.asia" ходими Толибжон Қосимов ҳам қўшни мамлакатга етиб борди. Демак, қуйида дастлабки кун кундалигини эътиборингизга ҳавола этамиз.

12 май куни тонг саҳарда камина Толибжон Қосимов Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳозир бўлдим. Мақсад - Тожикистонда ўтадиган ОФК кубоги-2021 Марказий Осиё минтақаси гуруҳ ўйинлари ("F" гуруҳи)ни бевосита воқеа жойидан ёритиб бориш. Ўзбекистон ҳаво йўллари (Uzbekistan Airways) учоғи соат 08:00да қўзғалди ва 08:50да Душанбе халқаро аэропортига етиб келди. Мен учган ана шу рейсда Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев ҳам Тошкентдан Душанбега келди. Хабарингиз бор, 10 май санасида Тошев Бухоро клубида иш бошлаши ҳақида хабар берган эдик.

Усмон Тошев Тожикистон терма жамоасидаги фаолиятини якунлайдими? Мураббий жавоб берди

Очиғи, Тожикистонга икки нафар ходим келишни мўлжаллаган эдик. Аммо, айни кунларда Ўзбекистон Суперлигаси баҳслари давом этаётгани сабаб Жаҳонгир Файзуллаев Тошкентда қоладиган бўлди ва Душанбега ёлғиз ўзим келдим.

Жаҳонгир иккимизни бейжикларимиз ҳам аллақачон тайёр бўлганди. Эсталик учун олиб қўяди энди)


Душанбе халқаро аэропортига қўнганимизда эътиборимни тортган биринчи жиҳат ер майдонидаги сомон пресслар бўлди. Аэропорт ҳудудидаги ер майдонидан максимал фойдаланиш бўлса керак)


Аэропорт ичида барча жараёнлар Covid-19 пандемияси сабаб эҳтиёткорлик ва қатъий тартибда кечди. Лекин, аэропортдан чиқиш билан ўзингизни бошқа жойга тушиб қолгандек ҳис қилишингиз мумкин. Сабаби, шаҳарда тиббий ниқоб (маска) таққан одамни деярли учратмайсиз. Ҳамма мутлақо бемалол юрибди. Меҳмонхона келгунча анча йўл босиб ўтдик ва йўл-йўлакай эътибор бериб келдим, ниқоб таққанлар сони битта қўлимнинг бармоқларичалик ҳам чиқмасди. "Меҳржон" номли катта озиқ-овқат бозори ёнидан ўтдик, бозорда ҳам ҳеч кимда ниқоб йўқ. Бу ердагилар бизда коронавирус йўқ дейишди. Майли, ҳар не бўлганда ҳам биз ўзимиз учун санитария қоидаларига риоя қилиб юрибмиз.

Бугун Рамазон ҳайит айёми бўлгани сабаб кеча мамлакатда дам олиш куни экан. Тожикистон футбол федерацияси вакили Фаридун Салиев бейжикларни менга етказиб бердилар. Шу ўринда кўплаб масалалар ва саволларда айнан Фаридун ака менга ёрдам беряптилар, шу жойда уларга раҳмат айтиб кетишни жоиз деб билдим. Бундан ташқари, ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зоҳиржон Акрамхонов мазкур мусобақанинг ташкилий жиҳатларига масъул ОФК делегацияси таркибига киритилган ва у ҳам шу ерда бўлиб турибди. Айнан Зоҳир ва "Насаф" матбуот хизмати вакили Сардор Нуров ҳам кўплаб саволларимизга лаббай деб жавоб беришмоқда. Бунинг учун улардан ҳам миннатдормиз.

Суратда чапдан ўнгга: CAFAда фаолият юритадиган ўзбекистонлик Руслан Сулаймонов, "Насаф" матбуот хизмати вакили Сардор Нуров ва ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зоҳиржон Акрамхонов.


"Насаф"нинг бугунги машғулоти 18:20да Душанбедаги "Республика Марказий стадиони"да бошланди. Ўзим жойлашган "Safir" меҳмонхонасидан стадионга бориш учун такси тўхтатдим. Яқиндагина ОЧЛда АГМК билан бир гуруҳда баҳс олиб борган Тожикистон чемпиони "Истиқлол" мамлакатга қайтганда жамоанинг ҳар бир аъзоси сурати тушириб безатилган таксилар уларни кутиб олганди. Менга йўлиққан таксида "Истиқлол"нинг 8-рақамдаги ўйинчиси Нуриддин Давроновнинг сурати туширилган экан. Далер исмли такси ҳайдовчиси билан суҳбатлашиб кетарканман унинг футболга қизиқиши, ОЧЛ ўйинларини ҳам кузатиб борганини англаш қийин эмасди. У ҳатто ўзбек клублари "Пахтакор" ва АГМКнинг ўйинлари ва натижалари ҳақида ҳам маълумотга эга экан. Бундан ташқари, сизларда мен ёқтирадиган актёр бор деб қолди. Айтишича, ўзбекистонлик актёр Улуғбек Қодиров ўйнаган фильмларни ёқтирар экан.



Одатга кўра, стадионга бироз эртароқ етиб келдим. Кираверишда гуруҳ баҳслари тақвими катта қилиб чиқариб қўйилган, лекин ўйинлар мухлисларсиз ўтиши олдинроқ эълон қилинганди.


Қоидага кўра, машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ эди. Аммо, ёлғиз борганим учун расм билан бирга жуда камерачалик бўлмасада, фотоаппаратни ўзида машғулотдан видеолавҳалар ҳам тасвирга олишни мақсад қилдим ва машғулотда имкон қадар кўпроқ қолишни "Насаф" устози Рўзиқул Бердиевдан илтимос қилдим. Бош мураббий шогирдлари югуриш ва чигалёзди машқларини бажаргунча 15 эмас, 30 дақиқага рухсат берди. Бундан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қилдим. Машғулотдан фотолар ва видеони аллақачон томоша қилиб улгурдингиз.

ФОТО  ОФК кубоги. "Насаф"нинг Душанбедаги бугунги машғулотидан махсус ГАЛЕРЕЯ 

ВИДЕО  ОФК кубоги-2021. "Насаф"нинг бугунги машғулоти ва Умар Эшмуродов билан интервью 

"Насаф" жамоаси учун ташкилотчилар томонидан клуб логотипи туширилган иккита автобус ажратилган. Автобуслар ОЧЛдаги каби катта ва бир хил эмас, лекин клуб эҳтиёжи учун етарли.


Аввалроқ "Насаф"нинг ОФК Кубоги-2021 учун "заявка"сини чоп этган эдик. Унга кўра, Рўзиқул Бердиев мусобақа учун 27 нафар ўйинчини рўйхатдан ўтказган. "Заявка"га киритилганлардан Алибек Давронов яқиндагина операция қилинган ва айни пайтда тикланиш устида ишламоқда. Бугун уч нафар дарвозабон (Умиджон Эргашев, Азамат Сойибов ва Абдувоҳид Неъматов) ҳамда 21 нафар ўйинчи машғулотларда тўлиқ иштирок этишди.


Бугун бизни эртанги ўйиндан олдинги матбуот анжуманлари ва ўйинолди расмий машғулотлар кутмоқда. Демак, "Championat.asia"ни кузатишда давом этинг. ОФК Кубоги-2021 доирасида "Насаф" жой олган гуруҳ ўйинлари ва ўйин атрофидаги воқеликлар батафсил бизда. "Аждарлар"га эса олдиндаги беллашувларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика