UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Агарда "Барселона" Ольмони рўйхатдан ўтказса, ЛаЛига клублари исён кўтармоқчи  1 00:50Рэшфорд Осиё томон йўл олишни истамади, унинг мақсади бошқа  0 00:19"Реал" сайлов ўтказишга тайёрланмоқда  0 23:50Канисарес: "Лапорта ишончни йўқотди"  2 23:33"Брайтон" футболчиси Файзуллаев билан жамоадош бўлиши мумкин  0 23:13Италия Суперкубоги. "Интер" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 22:55Ольмо умид қилишда давом этади  3 22:26Тибо Куртуа: "Бизни кўп пул ишлаб топаётганимиз баҳона бўлмаслиги керак"  13 21:58Эрон. "Истиқлол" кетма-кет тўртинчи марта дуранг ўйнади  1 21:26Френки де Йонг "Барселона"га келишдан олдин кўпроғини истаганини айтди  4 20:59"Арсенал" собиқ футболчиси Мартинеллини танқид қилди  2 20:28Консейсау: "Бундай катта клубда натижа доим биринчи ўринда"  2 20:01Карло Анчелотти: "Биз билан Ла Лига чемпионлиги учун курашда Барселона" ҳам, "Атлетико" ҳам бир хил имкониятга эга"  0 19:44"Арсенал" Влаховични қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олмоқчи  1 19:29"Барселона"да ишлашни истайсизми? Клуб ошпаз изламоқда  7

Официантдан футболчига айланган Лоренцо Янгиликлар

Официантдан футболчига айланган Лоренцо

Теглар :  Давиде Лоренцо
Давиде Лоренцо 2018 йил декабрдан бери "Лестер" таркибида ўйнамоқда.

У футболни ташлаб, официант бўлган эди. Аммо бир куни "Лестер" эгасини учратиб, ҳаёти бутунлай ўзгариб кетди. Лоренцо Италиянинг Турин шаҳрида таваллуд топган ва "Ювентус" мактабида таҳсил олган. Бироқ 18 ёшида у ердан кетган. Давиде Мальта, Бельгия ва Норвегиянинг бир қанча иккинчи даражали клубларида ўйнаган, лекин ҳеч бирида узоқ вақт фаолият юрита олмаган. Шундан сўнг, 2017 йил АҚШ томон йўл олган. Ярим ҳимоячи у ерда АҚШ тўртинчи лигасида ўйнайдиган "Евро Нью-Йорк" билан шартнома имзолади. Лоренцо жамоада ярим йил давомида фаолият юритди. Аммо сайёҳлик виза муддати ўз ниҳоясига етганидан сўнг яна Европага қайтди.

Лоренцонинг профессионал футболчи бўлиш орзуси кундан-кунга сўниб борарди: у Ницца шаҳрида истиқомат қиладиган севгилисининг ёнига келди ва ресторанга официант бўлиб ишга кирди. Лекин кутилмаганда тақдир унга кулиб боқди. Бир куни Лоренцо ишлайлиган ресторанга тадбиркорлар келди. Улар орасида Вичай Шривадданапрабха — "Лестер" бошлиғи ҳам бор эди (у ўтган йили вертолет ерга қулаб тушгани оқибатида вафот этган). Футболчи Вичайни дарҳол таниди ва улар ўтирган столга хизмат кўрсатиш учун борди. Лоренцо бизнесмен билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди: "Ювентус", Мальта ва АҚШдаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Вичай унинг гапларини тинглаб, Таиланд ёки Бельгияда ўйнашни истайсанми", — деб сўради тадбиркор. Лоренцо эса дарҳол розилик жавобини берди. Лекин аввал иккинчи таркибда майдонга тушиши, мураббийлар унинг ўйинини баҳолаши кераклигини таъкидлади.

Давиде ўйлаб ҳам ўтирмай ишдан бўшади ва Англияга жўнади. Бир қанча вақт мобайнида машғулотларда иштирок этди ҳамда иккинчи таркибда ўйнади. Бу пайт ичида "Лестер"нинг асосий ўйинчилари билан ҳам танишишга ҳам улгурди. Лоренцо ўз устида ишлаши, кундан-кунга ўйини яхшиланаётгани мураббийларга ёқарди ва улар қисқа муддатли шартнома тузиш таклифини беришди. Ниҳоят, италян 2018 йил декабрь куни "Лестер"нинг расман ўйинчисига айланди ва иккинчи Премьер-лига U-23 жамоа таркибида тўп тепа бошлади.

Йил сўнгида Клод Пюэль биринчи жамоа таркибидан Лоренцога имкон берилишини маълум қилди. Бироқ бу ҳали ҳам амалда бажарилгани йўқ. Февралда Пюэльни истеъфога чиқаришди — ана энди Брендан Рожерс қўл остида Давидега имкон берилмаслигининг эҳтимоли жуда юқори.

"Бу жуда қизиқ ҳикоя. У Вичайни ресторанда учратиб, орзулари ҳақида сўзлаб берди ва "Лестер"га бориш имконини қўлга киритди. "Лестер" эгаси орзуси бор ва унга эришиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилаётган инсондан ёрдамини аямасди", — дейди Пюэль. — "Лоренцо U-23 жамоаси билан шуғулланади. Энди буёғига биринчи жамоа таркибига қўшила олиш фақат унинг қўлида. Бунга ҳали вақтли, чунки у шуғулланаётганига кўп бўлмади. Қолганини эса вақт кўрсатади, албатта".

25 ёшли Лоренцо "TuttoMercato"га берган интервьюсида ҳали ҳаммаси олдинда эканини яна бир бор таъкидлаб ўтди: "Мен орзуларим бирин-кетин рўёбга чиқаётганидан жуда ҳам хурсандман. Бу ерда кўп нарсани ўргандим. Италияга қайтиш учун бир ой аввал қон топширдим. Аслида аввалроқ С Серияда бўлса ҳам ўйнаш ниятим бор эди. Аммо ўзимга ишончим қолмаганди. Энди эса ўзимда куч топа оламан. Қўлимдан келишига ишонаман!", — дейди Лоренцо.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика