UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  0 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  7 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  216 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  2 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  13 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  50 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

ЎФФда клублар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди Янгиликлар

ЎФФда клублар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Теглар :  ЎФФ
ЎФФда клублар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилдиЎзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда миллий чемпионатимизда иштирок этувчи клуб раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар қаторидан 2018 йил Суперлига ва Про-лигада иштирок этадиган клублар олдига қўйиладиган талабларнинг қай тарзда бажарилаётгани, келаси мавсумдан бошлаб Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати назорат қилиб борилиши каби масалалар ўрин олди.
Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Шоакром Исроилов миллий чемпионатни кучайтириш ва ўзбек футболи савиясини янада ошириш мақсадида Суперлигада иштирок этадиган клублар футболчиларининг жисмоний тайёргарлик ҳолатига нисбатан ҳам алоҳида талаблар белгилаб, мазкур талабларни бажарилиши бўйича 2-босқичда мониторинг ишлари амалга оширилиши ҳақида хабар берди.

Биринчи босқичда махсус тест синовлари орқали футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик ҳолати ўрганилса, иккинчи босқич мавсум бошланишидан аввал ўтказилиб, ушбу босқичда футболчиларнинг белгиланган нормативларни бажара олиш ёки олмаслиги кўриб чиқилади. Белгиланган нормативларни бажара олмаган клуб футболчилари 2018 йил мавсумида иштирок этишига рухсат берилмайди.

Шундан сўнг, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров сўз олиб, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар мураббийлари ва ходимларининг малакасини ошириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини айтиб ўтди.

Жумладан, шу йилнинг 20-21 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар шифокорлари учун семинар ташкил этилади. 2018 йилнинг январь ойида эсамиллий чемпионатимизда иштирокэтаётган клублар мураббийлари Жанубий Кореянинг Кей-лигасида малака ошириш имкониятига эга бўлишади.


Шунингдек, футболи ривожланган Европа давлатларида ҳам клублар мураббийлари ва ходимлари учун мана шундай семинарлар ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида қўшимча қилди. Бу чора-тадбирлардан кўзланган мақсад миллий чемпионатимиз савиясини ошириш, ўзбек футболини юқори босқичга олиб чиқиш экани алоҳида таъкидланди.

Мажлис сўнгида миллий чемпионатимизда иштирок этадиган клублар ПФЛ томонидан қўйилган талабларни ўз вақтида бажаралишини таъминлаш зарурлиги, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ПФЛга ҳисобот бериб турилиши кераклиги яна бир бор таъкидланди.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика