UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33"Реал"нинг Класико учун таркиби маълум!  2 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 17:19Суперлига. "Навбаҳор" - "Хоразм". Таркиблар маълум  2 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  5 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  2 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  11 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  6 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  3 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0

ЎФФ қошида профессионал мураббийлик курслари ташкил этилади Янгиликлар

ЎФФ қошида профессионал мураббийлик курслари ташкил этилади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда футбол ҳакамлари ва мураббийлари Республика мактаби билан ҳамкорликда ўз тарихида учинчи бор профессионал мураббийлик курсларини ташкил этади.
Профессионал мураббийлик курслари 2013 йилнинг 18 ноябридан 2014 йилнинг 14 апрелигача ўтказилади. Мазкур курсларда Германия миллий терма жамоаси бош мураббийига 10 йил давомида ассистентлик қилган, шунингдек Али Даеи бош мураббийлигидаги Эрон миллий терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган германиялик таниқли мутахассис инструкторлик қилади. Жисмоний тайёргарлик бўйича курсларга эса, Буюк Британиялик таниқли мутахассис Гари Филлипс инструкторлик қилади.

Ҳозирги кунга келиб, ушбу мураббийлик курсларида таҳсил олиш учун Ўзбекистондан ташқари Сербия, Покистон, Сингапур каби бошқа ҳорижий мамлакатлардан мутахассислар ташриф буюриши кутилмоқда. Аммо, айни пайтда Ўзбекистон Футбол Федерацияси мураббийлик курсларини фақатгина маҳаллий мураббийлар учун ташкил этишни мақсад қилган.

Таъкидлаш жоиз, ЎФФ ҳозирда мазкур курсларда таҳсил олишни истаган ўзбекистонлик мураббийларни рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қилади.

Ўтказиладиган курс босқичлари:
Модуль 1 - 18 ноябрь - 8 декабрь.
Модуль 2 - 9 декабрь - 29 декабрь.
Модуль 3 - 3 - 23 январь.
Модуль 4 - 27 январь - 14 апрель.

Диссертация ҳимояси 14 апрель.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика