UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  2 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  1 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  21 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  3 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  27 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   32

ЎФФ президенти сайлови. У қандай ўтиши керак? Янгиликлар

ЎФФ президенти сайлови. У қандай ўтиши керак?

ЎФФ ниҳоят ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтадиган санани расман эълон қилди – 12 сентябрь.

Кўпчилик санани билиб бўлганди, фақат расмий тасдиқ кутилаётганди. Энди ЎФФ президенти сайлови қандай ўтиши ҳақида маълумот берамиз.

НОМЗОДЛАР
Сананинг расман эълон қилиниши номзодларнинг илгари суриш учун муҳим жиҳат ҳисобланади. ЎФФ низомида (27.2 модда) шундай дейилган, «Ижроқўм навбатдаги Конференция қачон ва қаерда бўлишини белгилайди. ЎФФ аъзолари Конференцияга 6 ҳафта қолгунига қадар ёзма равишда бундан хабардор этилиши лозим». 27.3 моддада шундай ёзилган: «Расмий хабарнома Конференцияга 2 ой қолгунига қадар тақдим этилиши лозим. Расмий хабарномага кун тартиби, Президентнинг қилинган ишлар ҳисоботи, молиявий ҳисобот, аудиторлик ҳисобот ва қолган керакли ҳужжатлар бириктирилган бўлиши лозим».

ЎФФ аъзолари керакли ҳужжатларни олишганми ёки йўқми бундан бехабармиз. Бироқ улар барчасини вақтида олишганини ва конференция санасининг кеч эълон қилиниши ЎФФ расмий сайти туфайли содир бўлганини тахмин қиламиз.

Хуллас ЎФФ аъзолари конференция ўтишига 2 ой қолганида кун тартибини олишди, ЎФФ Президенти сайловидаги саволларни кўришди. Кейин нима бўлади? Кейин ЎФФ низомининг 39.3 моддаси ишга тушади.

«ЎФФ Президенти бўлиш учун фақат ЎФФ аъзолари ўз номзодларини қўя олишади. ЎФФ аъзолари ўз номзодини ёзма равишда Бош котибиятга Конференция бошланишига 4 ҳафта қолгунига қадар юборишлари лозим».

Конференция бошланишига 4 ҳафта қолган вақт бу  – 15 август. Яъни бир ҳафта олдин номзодларни қабул қилиш тўхтатилган. Аммо ҳеч ким номзодлар ҳақида ҳеч нима билмайди. Бу иккита нарсани англатиши мумкин – ёки номзодлар йўқ, ёки номзодлар ўзларини панада тутишни исташмоқда. Аммо шу ерда ЎФФ низомининг 39.4 моддасига қараймиз:

«Бош котиб Конференция бошланишига камида икки ҳафта қолгунига қадар номзодларни ёзма равишда ЎФФ аъзоларига юбориши лозим».

Яъни 29 август куни ЎФФ бош котиби ЎФФ Президенти бўлиш учун номзодлар рўйхатини юбориши лозим. ЎФФ бу номларни қачон оммага эълон қилиши кераклиги низомда қайд этилмаган.



САЙЛОВЧИЛАР
Шу кунларда ўқувчиларимиз бераётган асосий саволлардан бири кимлар сайлаш ҳуқуқига эга? ЎФФ Президентини ЎФФ Конференцияси сайлайди, шу боис фақат конференция делегатлари сайлаш ҳуқуқига эгалар. ЎФФ низомининг 22.1 моддасида шундай ёзилган:

«Конференция 80 нафар делегатдан иборат. Барча делегатлар билан танишинг:
а) ҳар бир вилоят федерациясидан – 2 нафардан делегат;
б) Профессионал футбол лигасидан – 1 нафар делегат;
в) ҳар бир клубдан – 1 нафардан делегат;
г) Аёллар футбол Ассоциациясидан – 1 нафар делегат;
д) футзал Ассоциациясидан – 1 нафар делегат;
е) Аёллар футбол Ассоциацияси, аёллар футзали ва пляж футболидан – 1 нафар делегат;
ж) Ўзбекистон фахрийлар кенгаши – 1 нафар делегат;
з) Терма жамоалар марказидан – 1 нафар делегат;
и) Республика мураббийлар ва ҳакамлар тайёрлаш мактабидан – 1 нафар делегат;
к) Республика олий спорт усталари мактабидан – 1 нафар делегат;
л) Футбол клублари қошидаги болалар-ўсмирлар мактабидан – 1 нафардан делегат;
м) Футбол мухлислар клубидан - 1 нафар делегат;
н) футболчилардан – 1 нафар делегат;
о) ҳакамлардан – 1 нафар делегат;
п) мураббийлардан – 1 нафар делегат;
р) ЎФФ аъзоси бўлган қолган ташкилотлар – 1 нафар делегат»


Бу рўйхат бўйича бир нечта савол бор. Масалан, Аёллар футбол Ассоциацияси ва Аёллар футбол Ассоциацияси, аёллар футзали ва пляж футболи ўртасида қандай фарқ бор? Футболчилар, ҳакамлар ва мураббийлар ўз делегатларини қандай танлашади?
ЎФФ низоми 22.2 моддасида шундай ёзилган:
«Ҳар бир делегат ЎФФ аъзолари билан аффилир бўлиши лозим, у ЎФФ аъзоларининг тегишли  органи томонидан сайланган ёки танланган бўлиши керак. Делегатлар шахсларини тасдиқловчи хужжатга эга бўлишлари зарур».

Айтганча, делегатлар умумий сони 80 эмас 75 нафар чиқмоқда. Хатто «Насаф-2»ни алоҳида клуб деб олсак, делегатлар сони 76 нафар бўлади.

САЙЛОВ ЖАРАЁНИ
ЎФФ Президенти сайловининг биринчи турида ғолиб бўлиш учун делегатларнинг 3дан 2 қисми овозини олиши керак. Яъни 80тадан 54та. Иккинчи ёки ундан кейинги турлардаги ғалаба учун овоз берувчиларнинг ярмидан кўпи, яъни 41та овоз олса етарли бўлади.


Рейтинг: -60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика