UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  6 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2

ЎФА Тиббий қўмитаси раиси терма жамоа футболчиларида учраётган жароҳатларга муносабат билдирди Янгиликлар

ЎФА Тиббий қўмитаси раиси терма жамоа футболчиларида учраётган жароҳатларга муносабат билдирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тиббий қўмитаси раиси Аброр Пирриев ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали миллий терма жамоамиз футболчиларда учраётган жароҳатлар тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"МТЖдаги жароҳат маълумотлари бир зумда тарқалди, турфа фикрлар билдирилди. Аммо бошқа бир жиҳат каминанинг диққатимни тортмоқда.

Яъниким, жароҳат олганларга шунчаки эшик кўрсатиб қўйилмаётгани, балки уларнинг тўлиқ тузалиб, яна сафга қайтгунича зарур тиббий ва моддий-маънавий ёрдам режа асосида амалга оширилаётгани эътиборга молик.

Масалан, жиддий жароҳат олган Игор Сергеевнинг тиззасида қилинадиган жарроҳлик амалиёти машҳур “Aspetar” клиникасида, таниқли америкалик жарроҳ томонидан қилиниши белгиланган. Тизза бўғини бойламлари жароҳати билан мубоқани эрта якунлаган Алижонов жамоа тиббий штаби ва "Aspetar" мутахассислари томонидан даволанмоқда. Ҳатто умумий рўйхатга киритилмаган, сон орқа мушаги жароҳати қийнаган Алиқуловда 21-январгача зарур даво муолажалари ўтказилиб, шундан кейин клубига юборилди.

Хуллас, масъуллар ҳар бир футболчига жамоанинг олтин фонди каби муносабат билдираётгани, фақатгина Осиё кубоги эмас, балки Жаҳон чемпионати сари курашда аск қотувчи жангчи сифатида қараётгани таҳсинга лойиқ", — деди мутахассис.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика