UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  7 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  26 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

ЎФА тиббий қўмита раиси чемпионда топилган тақиқланган модда мавзусида фикр билдирди Янгиликлар

ЎФА тиббий қўмита раиси чемпионда топилган тақиқланган модда мавзусида фикр билдирди

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси "Тиббий Қўмита" раиси ҳамда "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр Пирриев Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзосида тақиқланган модда аниқлангани мавзусида фикр билдирди.

"U-20 терма жамоаси аъзоси Шаҳриёр Жабборовнинг допинг тестида тақиқланган модда топилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда турли хабарлар тарқалди. Шу боис мутахассис сифатида изоҳ қолдиришни маъқул топдим.


Авваломбор бу масалада охирги нуқта қўйилмади. Чунки допинг текшируви учун футболчидан ўйиндан сўнг иккита махсус идишга (маълум миқдордаги пешоб ёки қон) намуна олинади. Шундан 1-намунада тақиқланган модда чиққанда 2-намунага мурожаат қилинади. Осиё кубоги доирасида Австралияга қарши баҳсдан сўнг Жабборовдан олинган намунанинг биринчисида футболчи организмида оксандролон синтетик модда элементи топилгани борасида хабар берилган. Энди 2-намунада ҳам шу тасдиқланса, шундан сўнггина футболчи ҳақиқатан ҳам ушбу тақиқланган моддани қабул қилган, деб топилади.


Хўш, бу модда футболчимиз организмига қандай тушиб қолди. Бир нарса аёнки, Шаҳриёр бу гормонал воситани атайин истеъмол қилмагани аниқ. Гап шундаки, бугунги кунда “спорт витаминлари” номи остида турли брендлар ўз маҳсулотлари билан бозорларни эгаллаб бормоқда. Улар рақобатда бир-биридан ўзиш учун турли “нағмалар” қилишдан тап тортишмаяпти. Шулардан бири: маҳсулотининг таъсирини кучайтириш ва бу орқали маҳсулот сотувини кўпайтириш мақсадида унинг таркибига тақиқланган моддалардан қўшишдир. Ўша маҳсулотлар устидаги маълумот ёрлиғида ушбу биоқўшимча таркибида фақат витамин ва безарар қўшимчалар борлиги ёзилади холос, тақиқланган моддалар аралаштирилгани ҳақида лом-мим дейилмайди. Айниқса, "тушунарсиз" бренд маҳсулотларида. Бу ҳолат ҳақида халқаро спорт тиббий ташкилотлари бир неча бор бонг уриб келишмоқда. Шу билан бирга оддий ҳаваскор учун мўлжалланган биоқоришиқлардан фарқли ўлароқ, профессионаллар фақат таниқли брендларнинг махсус сертификатга эга биоқўшимчаларидан фойдаланишини тавсия қилишади.


Бизнинг мисолда футболчимиз организм учун зарур бўлган оддий витамин ва биоқўшимчалар қоришмасини сотиб олган ва катта эҳтимол билан “тоза” бўлмаган бу қўшимчани жамоадаги витаминлардан ташқари ўз ҳолича истеъмол қилган. Натижада ихтиёрий спортчи қабул қилиши мумкин бўлган витаминли қўшимча футболчимиз учун “бошоғриғи” бўлиб турибди.


Бугунги кунда дунёнинг етакчи клублари, терма жамоалар, жумладан ЎФА фақат махсус сертификатга эга брендлар билан ҳамкорлик қилиб, барча терма жамоаларни зарур, ишончли витамин ва энергетик қўшимчалар билан таъминлаб келмоқда. Аммо ёшларимиз турфа рекламаларга учиб, кўп ҳолларда қўшимча тарзда ўзлари ҳам турли витаминларни истеъмол қилишаётгани сир эмас.


Хуллас, ушбу вазиятда Шаҳриёрни ўринсиз айбламаслигимиз, унинг ўрнида ихтиёрий спортчи спорт витаминлари бизнесидаги “нағма”лар қурбонига айланиб қолиши мумкинлиги, профессионал спортни танлаган ҳар бир инсон бундан тўғри хулоса чиқариши кераклигини айтиб ўтишни жоиз топдим. Хуллас, барчаси хайрли якун топишидан умидвормиз" - дейилади Аброр Пирриев шахсий каналида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика