UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  1 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  18 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3

ЎФА президенти Абдусалом Азизов МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец билан учрашди Янгиликлар

ЎФА президенти Абдусалом Азизов МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец билан учрашди

Хабарингиз бор, ЎФА томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинлаш мақсадида хорижий ва маҳаллий мураббийлар номзоди синчиковлик билан ўрганиб чиқилди.

Мураббийлар кенгаши ҳамда мутахассислар таҳлил ва тавсиясига кўра словениялик тажрибали мураббий Сречко Катанец номзоди маъқул деб топилди.

ЎФА раҳбари Сречко Катанец бошчилигидаги Миллий терма жамоамиз мураббийлар штабига Ўзбек халқининг азалий орзуси ҳисобланган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифасини қўйди. Бу йўлда келажакни кўзлаб, ёш, истеъдодли, курашувчан ва ватанпарвар футболчилардан иборат рақобатбардош таркибни шакллантириш зарур эканлигини аълоҳида таъкидлади. 

Ўз навбатида, Сречко Катанец ишонч ва имконият учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ҳамда бор билим ва тажрибасини ишга солган ҳолда ҳар бир ўйинда жамоани фақатгина ғалаба томон етаклашини айтиб ўтди.

Маълумот ўрнида, бугун Сречко Катанецнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шартномага кўра, словениялик мутахассис 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика