ЎФА Лутфулла Тўраевни огоҳлантирди, ҳакамларни ҳақорат қилган Ҳамиджон Актамовни жаримага тортди
02 окт 2020 13:03
Янгиликлар
ЎФА Лутфулла Тўраевни огоҳлантирди, ҳакамларни ҳақорат қилган Ҳамиджон Актамовни жаримага тортди
Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизом санкциялари қўлланилди.
Coca Cola Суперлига 17-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашуви якунланганидан сўнг “Бунёдкор” футболчиси Лутфулла Тўраев спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун жиддий огоҳлантирилди. Бундай ҳолат яна такрорланса, футболчига нисбатан жиддий чоралар кўрилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилди.
Шунингдек, Coca Cola Суперлига 17-туридан ўрин олган АГМК – “Қизилқум” учрашувидан кейинги флэш-интервью чоғида “Қизилқум” бош мураббийи Ҳамиджон Актамов учрашув ҳакамлари шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани ва жамоатчиликка фактларга таянмаган, асоссиз маълумотларни айтгани учун моддий жаримага тортилди. Бундай ҳолат яна такрорланса, унга нисбатан янада жиддий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Фикрлар