UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  48 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26

ЎФА Бахтиёр Қосимовга ОКМКда ўйнашга рухсат бермади Янгиликлар

ЎФА Бахтиёр Қосимовга ОКМКда ўйнашга рухсат бермади

2023-йил 15-сентябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан ОКМК футбол клубининг футболчи Бахтиёр Қосимовни клуб таркибида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш масаласи ўрин олди. Унга кўра, Қатар давлатининг “Ал-Хор” футбол жамоасида фаолият кўрсатган Бахтиёр Қосимовни трансфер ойнаси вақтидан ташқари бўлган даврда рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам бериш сўралган.


Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва трансфери бўйича регламентининг 6-моддаси, 6.1-бандида футболчи Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан йилига икки марта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган даврлардан бирида рўйхатдан ўтказилиши мумкинлиги, ушбу қоидадан истисно тариқасида рўйхатдан ўтказиш даври якунлангунга қадар шартнома муддати тугаган ёки шартномаси узрли сабаб бўйича тугаган профессионал футболчи ушбу рўйхатдан ўтказиш давридан ташқари рўйхатдан ўтказилиши мумкинлиги, ассоциация бундай профессионал футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тегишли мусобақанинг спорт яхлитлигига етарлича диққат-эътибор қаратиш шартида рухсат берилиши белгиланган.


Бунда, рўйхатдан ўтказиш давридан ташқари рўйхатдан ўтказилиши мумкинлиги, ассоциация бундай профессионал футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тегишли мусобақанинг спорт яхлитлигига етарлича диққат-эътибор қаратиш шартида рухсат берилиши объектив омил сифатида қайд этилган.


Ҳозирда Суперлига мусобақасининг 19-тур ўйинлари арафасида турилгани, мусобақа якунига қадар 8 тур қолганлиги, жамоалар ўртасида юқори ўринларни эгаллаш учун рақобат янада кучайгани, айнан ОКМК футбол клуби учун трансфер ойнасидан ташқари бўлган вақтда янги футболчини рўйхатдан ўтказиш бошқа футбол клубларининг манфаатига зид эканлиги, футбол клубларининг спорт натижаларига жиддий таъсир этиши ҳамда спорт яхлитлигини бузилишига олиб келади деган хулосага келинди.


Юқоридагиларга асосланган ҳолда Футболчиларнинг мақоми ва трансфери бўйича регламентининг 6-моддаси, 6.1-бандидан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси ОКМК футбол клуби томонидан футболчи Бахтиёр Қосимовни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларида иштирок этиш учун иккинчи давра давом этаётган, қолаверса чемпионат ва кубок баҳслари ҳал қилувчи паллага кирган даврда рўйхатдан ўтказилиши спорт яхлитлигини бузилишига олиб келиши сабабли футбол клубининг бу борадаги мурожаатини қаноатлантиришни рад этиш бўйича қарор қабул қилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика