

26 ёшли испан "Реал Сосьедад" клуби билан шартнома имзолаши мумкин.
Футболчи баск жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади ва "қаймоқранглилар"га қадар (2018 йил, ёзига қадар) у ерда тўп тепган. Унинг "Реал" билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Одриосола ўтган мавсум "Фиорентина" таркибида ижарада ўйнади. У итальян жамоаси сафида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



