UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити" трансферлари ҳақида фикр билдирмайман"  7 16:03Асадбек Раҳимжонов "Бунёдкор"га қайтди  0 15:27Акмал Мозговой "Насаф"да қоладиган бўлди  6 14:25Кичин "Локомотив"ни тарк этиб, "Барс"га ўтди  3 14:15Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   37 13:59"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади  6 13:24Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди  0 12:52Расман: Жоэль Кожо - "Истиқлол" футболчиси  3 12:35"Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  25 12:14"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади"  30 11:56Испаниялик мутахассис "Қизилқум"да ишлайди  2 10:53Ҳусанов «Ланс» рекордини такрорлайди  22 10:26«Нефтчи»га ўтган Искандеров нималар деди?  17 09:57Бразилиялик ярим ҳимоячи "Пахтакор" йиғинига қўшилади  14 09:30Ҳусанов осиёликлар ичида АПЛ рекордини янгилайди  37

Одилжон Абдураҳмонов: “Футболчи сифатида ўсишни истаганим учун ҳам “Бунёдкор”га келганман” Янгиликлар

Одилжон Абдураҳмонов: “Футболчи сифатида ўсишни истаганим учун ҳам “Бунёдкор”га келганман”

Қирғизистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одилжон Абдураҳмонов фаолиятини “Бунёдкор”да давом эттирмоқда.

Хўш, бу футболчи Суперлигада ўйнаб, қандай таассуротларга эга бўлди? Қуйида у билан бўлган суҳбатимиз вақтида барча саволларимизга жавоб олдик.

- Одилжон, “Бунёдкор”га келишингиздан аввал қайси клублар шарафини ҳимоя қилгансиз?
- Фаолиятимни дастлабки қисмини Қирғизистон чемпионатида ўтказганман. Дастлаб “Алдиер” таркибида бир муддат тўп тепганман. Кейинчалик “Олой” билан шартнома имзоладим ҳамда у клубда беш мавсум давомида фаолиятимни давом эттирдим. Йил бошида “Бунёдкор”дан таклиф тушди. Шу тариқа, ҳозирда фаолиятимни “қалдирғочлар” сафида ўтказмоқдаман.

- Клубда ўтказаётган фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?
- Албатта. Чунки клубда футбол ичидаги инсонлар йиғилган ва барчаси профессионал тарзда ишлашади. Шунингдек, Ўзбекистон Суперлигаси анча кучли. Бу ерда ўйнаш орқали тажрибамни янада оширмоқдаман. Келажакда янада кучли жамоалар сафида ўйнашни истаганим учун ҳам “Бунёдкор”дан тушган таклифга розилик билдирганман. Совринли ўринларни қўлга киритиш истагида ташриф буюрганман. Қисқаси, бу ерда ўтказаётган фаолиятимдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилябман.



- Дейлик, “Бунёдкор” Қирғизистон чемпионатида тўп тепганида, мавсумни нечанчи ўринда тугатган бўларди?
- Менимча, ҳар йили чемпионликни қўлга киритган бўларди. Негаки, Суперлига савияси жуда юқори. Тўғрисини айтиш керак, Қирғизистон чемпионати савияси билан солиштириб бўлмайди. Қолаверса, “Бунёдкор”да жуда кўп кучли футболчилар тўп тепади. Ёшлар ҳам жуда яхши ҳаракат қилмоқда. Шу боисдан жамоа олтин медалларни ҳар йили ўзини қилиши мумкин эди.

- Суперлига савиясидан олган таассуротларингиз қандай?
- Ўзбекистонда футбол савияси юқори. Мен ўзим ўйинларда иштирок этиб, шунга амин бўлдимки, ўсишга истаган ёшлар учун фойдали. Осиёда ўзига яраша обрўга эга бўлган чемпионатлардан бири ҳисобланади.

- Қирғизистон миллий терма жамоаси октябрь ойида йиғин ўтказмадими?
- Ўртоқлик учрашуви ўтказадиган жамоамиз билан келишувга эриша олингани йўқ. Шу туфайли мазкур йиғин ўтказилмади. Билишимча, терма жамоамиз ноябрь ойида ўқув-йиғин ташкил қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика