UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  2 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  9 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  7 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

Одил Ҳамробеков "Ал Айн"га ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди Янгиликлар

Одил Ҳамробеков "Ал Айн"га ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди

"Пахтакор" жамоаси Питер Хюистра бош мураббийлигида қизғин руҳда янги мавсумга машғулотларни олиб бормоқда.

Шу кунга қадар жамоани бир қатор футболчилар тарк этишга улгурди. Эшитишимизга қараганда қараганда "шерлар"нинг яна бир футболчиси Одил Ҳамробековга БААнинг "Ал Айн" жамоасидан қизиқиш бўлган. Ушбу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Ҳамробековнинг ўзига юзландик.

"Янги мавсумга кўтаринки кайфиятда тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Футболчиларга берилган танаффусда ҳам мураббийларимизнинг кўрсатмаларига кўра индивидуал тарзда шуғулланиб, спорт формамизни ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Мураббий алмашиш ҳар бир жамоада рўй берадиган жараён ҳисобланади. Питер Хюистра "Пахтакор" жамоасига бегона эмас. Уч ярим йил давомида бирга фаолият олиб борганмиз, бир-биримизни яхши тушунамиз. 

"Ал Айн"дан таклиф? Бу ҳақида ўзимга ҳеч қандай чорлов тушмади. Легионерга айланиш ёки айланмаслигимни вақт кўрсатади. Клуб билан амалда шартномам бор",- дейди Ҳамробеков.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика