

40 ёшли португалиялик мураббийлик фаолиятида танаффус қилмоқчи ва футболдан дам олиш ниятида.
Олдинроқ, унинг жамоаси "Шанхай Шенхуа"га қарши икки учрашувлик Хитой Кубоги финалида мағлубиятга учраган эди. Бундан ташқари, "Шанхай СИПГ" Хитой чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Улар Осиё Чемпионлар лигаси турнирида ярим финалда мусобақани тарк этди.
Виллаш-Боашга шартномани бир йилга узайтириш таклиф қилинган эди, аммо мутахассис буни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу клубда тўп тепадиган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов айнан Андре Виллаш-Боашнинг илтимосига кўра "Шанхай СИПГ"га ўтган эди.



