Одил Аҳмедов "Сокол"га қарши майдонга тушмайди

Aziz Tukhtamuradov
25 сен 2014, 16:34
"Краснодар" футболчиси Одил Ахмедов Россия Кубоги 1/16 финал доирасидаги "Сокол"га қарши ўйинда майдонга тушмайди.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Саратовга учмаган. Бунинг сабаби маҳаллий стадион майдони майсасининг сунъий эканлиги.

Одилдан ташқари  Марат Измайлов, Владимир Бистров ҳам Краснодарда қолишган.

Шунингдек, уругвайлик Маурисио Перейра дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru