UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  1 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  5 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  20 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

Одил Аҳмедов: "Жамоамиз чемпион бўлиш йўлида" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Жамоамиз чемпион бўлиш йўлида"

Сафарда "Кавасаки Фронтале" жамоаси меҳмони бўлган "Шанхай СИПГ" ОЧЛнинг 1-тур учрашувида 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб ортга қайтадиган бўлди.

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва "Шанхай СИПГ" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов билан боғландик.

Ўйин қийин бўлди. ОЧЛдаги ғалаба, айниқса у сафарда қўлга киритилган бўлса, унинг қиймати янада ошади. Муҳими зафар қучдик, - дейди Аҳмедов.

- Чемпионат олди жиддий ўзгаришлар бўлмади, мураббийни ҳисобга оламаса албатта. Мухлислар жамодан бу йил янада яхшироқ натижа кутиши мумкинми?
- Маҳаллий футболчилар ва легионерлар билан деярли ўзгариш бўлмади. Жамоанинг ўзаги сақлаб қолган. Бу йил бир-биримизни аввалгисидан кўра кўпроқ ва яхшироқ тушунамиз деб ўйлайман. Бугунги ғалабада ҳам шу омил роль ўйнади деб айтган бўлардим.

- Виллаш-Боаш сизни чемпионатда ҳам асосий таркиб аъзосига айлантирган эди, янги мураббий Витор Перейра билан тил топиша олдингизми?
- Мураббий бетараф, ўзаро тушунчамиз бор. Икки ойга яқин вақт бирга ишладик, ҳаммаси жойида.


- Чемпионатда қандай янгиликлар бор, асосий рақиб ўша-ўша "Гуанчжоу" жамоаси бўлиб қолаяпти...
- Яна 2-3та жуда яхши жамоалар бор. Хитойда мавсум олдидан башорат қилиб бўлмайди. Деярли барча жамоаларнинг кучи тенг. Олдимизга уч мусобақанинг (Хитой Суперлигаси, мамлакат кубоги, ОЧЛ) барчасида муваффақиятли қатнашиш вазифаси қўйилган. Қийин, лекин уддаласа бўлади.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика