UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Тожикистон  0 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  2 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  1 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  2 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  2 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  4 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  8 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  4 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  12

Одил Аҳмедов: "Газни босинг" йигитлар" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Газни босинг" йигитлар"

Узоқ танаффусдан сўнг "Анжи"нинг мавсумдаги биринчи ғалабасига ўзининг муносиб улушини қўшган Одил Аҳмедов биз билан боғланди.

"Аввало ҳаммага салом! Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг муваффақияти мени қувонтиряпти. "Газни босинг" йигитлар деб қоламан. Ўйинларни тўғридан-тўғри кўра олмаётган бўлсамда, қисқа лавҳаларни интернет орқали томоша қиляпман. Умид қиламан, бундай лавҳаларни камида финалгача томоша қиламиз. 

Ёшлар билан ишлашда Дилшод Нуралиевнинг катта тажриба эгаси деб биламан. Фурсатдан фойдаланиб у кишини ҳам ЖЧдаги ажойиб ўйинлари билан табриклайман. Йигитларимизга эса, биз каби легионер мақомини олиш учун, ЖЧдан кейин ишлашда тўхтаб қолмасликни, яна ва яна кўп ишлашларини тилайман. Асло унутмангки, муваффақиятга фақат ва фақат меҳнат билан эришилади. Гондурас билан ўйинда сизларга катта омад тилайман", - дейди "Анжи" ярим ҳимоячиси.

Албатта бу гапларни футболчиларимиз ўқийдилар ва акаларининг изидан кетиш учун маслаҳатларга амал қиладилар. Гондурас билан ўйинда Сизларга ОМАД!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика