UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  6 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  3 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  10 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  50 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5

Одил Аҳмедов Фарғонада бўлиб, "Нефтчи"нинг ўйинига ташриф буюрди Янгиликлар

Одил Аҳмедов Фарғонада бўлиб, "Нефтчи"нинг ўйинига ташриф буюрди

Теглар :  Одил Аҳмедов
Фаолиятининг сўнгги йилларини болалар футболига бағишлаган Одил Аҳмедов куни кеча Қўқонда бўлиб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди.

 "Аҳмадхон" клуби вакиллари футболчи билан ҳамкорлик бўйича келишиб, Фарғона футбол Ассоциацияси билан Қўқон лигасини йўлга қўйиш устида иш бошладилар.


Қувонарлиси шундаки, терма жамоамизнинг собиқ сардори ўзининг ишчи гуруҳи билан илк маротаба, Водий Лигасини йўлга қўйди. Буни водий футболида олдинга ташланган қадам сифатида айтиш мумкин.


Қўқонга ташриф буюрган Аҳмедов вилоят ҳокимининг таклифи билан, "Нефтчи" - "Бухоро" ўйинига таклиф қилинди. "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтган учрашувда Аҳмедов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, Вилоят туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи Ҳуршид Аҳмедов билан Фарғона футболининг келажаги ҳақида суҳбат қуришди ва Носир Отақўзиев билан ҳамкорликда кенг ҳажмда иш олиб боришга келишиб олишди. 


Одил Аҳмедов бу ишни Наманган Вилоятида 5 йил аввал бошлаган бўлиб, бугун бу ерда болалар футболи бир қадам олдинга қадам ташлади деб айта оламиз.


Хитойда фаолият юритаётган ярим ҳимоячини Фарғона Вилоятининг бугунги ҳокими Хайрулла Бозоров билан муносабатининг яхшилигини инобатга олсак, янги мавсумда футболчи "Нефтчи" либосида майдонга чиқса ажабланмаймиз.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика