UZ

Сўнгги янгиликлар

02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  0 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  0 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:31"Реал Сосьедад" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  43 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1

Одил Аҳмедов: "Дўппи"ни қўлга киритиш қизиқ бўлди" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Дўппи"ни қўлга киритиш қизиқ бўлди"

Бугун илк марта мутахассислар берган овозлар натижасида "Дўппи" соврини ўз ғолибини аниқлади.
Футболчилар орасида ушбу мукофот биринчи бщлиб Одил Аҳмедовга насиб этди. Ҳақиқатдан ҳам, Аҳмедов учун жорий мавсус ажойиб тарзда ўтди. "Кроснадар" сафига бориб қўшилган футболчимиз, у ерда асосий таркибдан муқим жой олиш билан бирга рус ОАВ томонидан яна эътироф этила бошланди. Клубдаги муваффақияти, куз ойида бўлиб ўтган Янги Зелландия ва БАА терма жамоаларига қарши кечган ўйинларда ҳам давом этди. 

"Ҳар бир футболчи учун ҳар қандай эътироф ўзига бўлган ишончини оширади. Бу соврин ҳақида аввал ўқиганимда, ғолиб бўлиш ҳақида ўйламагандим. Боиси бугунги кунда терма жамоамиз сафини савияли футболчилар ҳимоя қилиб келишяпти. Қолаверса, олий лигада ҳам ёшлар чиқиб келмоқда. Менга овоз берган жамоа бош мураббийлари ва футболчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу мукофот барчаники - жамоадошларим ва мухлисларники. Агар улар бўлмаганида, бир киши бундай муваффақиятга эришмайди", - дейди Одил Аҳмедов.

- Нима деб ўйлайсиз, бу соврин ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўла оладими?

- Менимча, ҳа. Боиси бу ерда 365 кун футбол билан яшайдиган мутахассислар овоз бериш жараёнида иштирок этибдилар. Албатта, мутахассисларнинг эътиборини қозониш ёқимли. Ҳар бир қилинаётган иш аввалига эътибордан четда бўлади, аммо кейин ўз ўрнига тушиб кетади. Ўз пайтида сайтингиз очилганида, шундай муваффақиятга эришишига ишонмаганлар кўп эди. Бугун эса терма жамоадаги барча дўстларим ОАВ деганда, сизларни тушунади.

- Ироқ билан сўнгги ўйинда майдонга тушдингиз, жароҳат тўлиқ ортда қолдими?

- Шундай десам ҳам бўлаверади. Олдимизда яна 10 кун вақт бор, бу вақт мен учун айни муддао. Осиё Кубогида барчамизнинг мақсадимиз бир. 

- Эртага юртимизда янги йил кутилади...

- Янги йилни оила даврасида, айниқса Ватанингда кутишга нима етсин. Шу фурсатдан фойдаланиб, оиламиз аъзолари ва терма жамоамиз вакиллари номидан барчани кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклайман! Юртимиз доимо мана шундай тинч бўлсин!



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика