UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  15 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Одил Аҳмедов болалар футболининг янги халоскори(ми)? Янгиликлар

Одил Аҳмедов болалар футболининг янги халоскори(ми)?

Ўзбекистонда болалар футболининг ривожига ўзининг катта хиссасини қўшиб келаётган Одил Аҳмедов яна бир ишга қўл урди.

У Тошкент шаҳар футболида фаолият олиб бораётган мураббийлар учун ташаббус кўрсатган ҳолда УЕФА Про лицензиясига эга мутахассис Юрий Сверковни жалб қилиб, Европада кузатилаётган янгиликлар ҳақида уларнинг фикр мулоҳазаларини эшитди.

Айни пайтда, ўзининг болалар академиясига эга терма жамоамизнинг собиқ сардори, имкон қадар Ўзбекистонда ёшлар мураббийларининг замонавий фаолият олиб боришлари ва мусобақаларни сифатли кўринишга келиши ҳақида бош қотирмоқда.



УЕФАлик мутахассис билан йил охиригача шартнома имзоланди. Бугун Юрий Геннадьевич пойтахтда фаолият олиб бораётган мутахассислар учун Европада бугун кузатилаётган стандартлар ва янгиликлар ҳақида қисқача ахборот бериб ўтди. Яқин кунларда у водийга ҳам ташриф буюради ва "Водий Лигаси" финалини кузатади. Бир кун аввал эса мутахассис лигада иштирок этган мураббийлар учун Германия ва Нидерландиядаги дастур ҳақида тушунча беради.

"Юртингизга таклиф қилганлигингиз учун раҳмат. Сўнгги бир ҳафта давомида кўплаб ўйинларга ташриф буюрдим ва кўрдимки, истеъдодлар етарлича. Мақсадингиз Осиёда ўз ўрнингизга эга бўлган ҳолда, Жаҳон чемпионатининг доимий иштирокчиси бўлишлиги қувонарли. Лекин бу осон иш эмас, бунинг учун кўп вазифаларни уддалаш керак. Тошкентдаги рақобат жуда кучли экан. 35 миллион аҳоли бу кичик нарса эмас, шунча аҳолисига эга мамлакатдаги ўйинчилар ҳам жуда кўп бўлиши керак. Умид қиламан, сизлар билан иш олиб бориш мен учун ҳам қизиқ бўлади", - дейди мутахассис.



Узрли сабабга кўра тадбирга кела олмаган Одил Аҳмедов билан телефон орқали боғландик.
- Кўпчилик айтиши мумкин, нима учун бу рақиб жамоаларини ҳам тадбирга чақирди деб. Ҳозир ҳам Тошкентда рақобат йўқ эмас, лекин шу рақобатнинг ортида сифат ётса, аниқ биз ЖЧга чиқамиз. Рақобат ҳамма ерда бўлиши мумкин, рақобат савиядан келиб чиқиб бўлаверади. Лекин сифатли рақобатга эгамизми? Мана шу мени қийнаб келарди. Ҳамкорларим нафақат "Одил Аҳмедов академияси"ни, балки Республика бўйлаб барча билан биргаликда футболни кўтаришимиз кераклигини айтиб ўтишганда иккиланмай рози бўлдим. Биз зўрмиз деб юраверсак, эртага мана шундай мундиалларсиз қолиб кетаверамиз. Майли менинг жамоам ҳамма мусобақаларни ютмасин, аммо эртага сифатли иш туфайли яна кўплаб яхши жамоалар юзага келса, бундан терма жамоамиз ютади. Ҳали бу бошланиши, режаларим жуда катта.

- Бу ишга қўл уришингизга айнан нима сабаб бўлди?

- Ўзим клуби ташкил қилиб яна бир бор амин бўлдим, бизда мураббийларнинг тайёрлаш тизими бораси Осиёнинг кучли жамоаларидан ортда экан. Мана шунинг учун ҳам бугун Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган мураббийлар билан биргаликда ўсишни ният қилдим. Бу бошланиши, вақт ўтиши билан Европанинг топ жамоаларидан ҳам семинар ўтказиш учун мутахассислар таклиф қиламиз. Биз қачон, қандай машғулот беришни ва ўйинларда улардан қандай тўғри фойдаланиш кераклигини мукаммал ўзлаштириб олишимиз керак. Бунга вақт кетади, лекин қачондир қилишимиз керак.





Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика