Одил Аҳмедов: «Анжи» мухлислари учун ҳам ўйнадим»

Narzulla Saydullayev
19 окт 2015, 09:00
«Краснодар» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов «Анжи»га қарши ўйиндан сўнг (2:2) ўз фикрларини билдирди.

– Менимча ўйин чиройли бўлди. Умид қиламанки, учрашув мухлислар ёқди. Биринчи бўлимда «Анжи», иккинчи бўлимда биз яхши ўйнадик. Якунда ҳеч кимга керак бўлмаган дуранг қайд этилди.

– Бир неча йиллар давомида ўйнаган клуб мухлислари қаршисида ўйнаш оғирми?
– Бу ерда ажойиб йилларни ўтказдим. Баъзи мухлислар билан ҳамон дўстона алоқадамиз. Бугун улар учун ҳам ўйнадим.

– Бугунги «Анжи» сизга ёқдими?
– Ҳа, жамоа яхши ўйнамоқда ва мусобақа жадвалининг пасида юришга лойиқ эмас. Жамоага фақат омад тилайман, – дейди Аҳмедов.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sovsport.ru