UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  34 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  21

ОЧЛга тайёргарлик кўраётган АГМК 8 нафар футболчи билан хайрлашди Янгиликлар

ОЧЛга тайёргарлик кўраётган АГМК 8 нафар футболчи билан хайрлашди

Теглар :  ОЧЛАГМК
3 январдан бошлаб АГМК футбол клуби навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

15 январга қадар давом этадиган машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. 8 январь куни жамоа футболчилари тиббий текширувдан ўтказилади.

Аввалроқ, жамоада янги мураббийлар штаби иш бошлаганлигини хабар бериб ўтган эдик. 2018 йилги мавсумда АГМК мураббийлар штабида фаолият олиб борган Зоҳид Нурматов, Антон Майеранов ва Халилжон Абдураҳмоновлар билан ҳам шартномалар узайтирилмади. Бунга қадар бош мураббий Бахтиёр Ашурматов билан ҳам хайрлашилганди. Жамоа раҳбарияти жамоада фаолият олиб борган юқоридаги мутахассисларга ҳам ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда уларнинг кейинги ишларида омад тилайди.

2019 йилда АГМК ўз тарихида илк маротаба халқаро майдонда учрашувлар ўтказади. Айни кунларда жамоа таркибини кучайтириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бир қатор тажрибали футболчилар билан келишувга эришилди. Уларни тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг оммага расман эълон қиламиз.

2018 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя этган бир қатор футболчилар билан ҳам шартномалар узайтирилди. Шу билан бирга жамоани тарк этган футболчилар ҳам бор. Хуршид Ходжаев, Алишер Саматов, Музаффаржон Музаффаров, Жамшид Ҳасанов, Камолиддин Мурзоев, Йован Жокич, Владимир Бубанья ва Владислав Касмининлар билан хайрлашилди. Жамоа раҳбарияти АГМК таркибида тўп суриб, жамоа натижаларига ўз ҳиссасини қўшган бу футболчиларнинг кейинги фаолиятига омад тилайди.

Жамоа мураббийлар штабида яна икки мутахассис иш бошлади. Виталий Лушачёв жамоага таҳлилчи мураббий (аналитик) ва Марат Ахмеров мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика