UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  0 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  38 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  5 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  5

ОЧЛда “Ал Жазира” дарвозасини ишғол қилган Суҳроб Бердиев 30 ёшда Янгиликлар

ОЧЛда “Ал Жазира” дарвозасини ишғол қилган Суҳроб Бердиев 30 ёшда

Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг тажрибали ва махоратли футболчиси Суҳроб Бердиев туғилган кунини нишонламоқда.

Юртимизда “Локомотив”, “Суғдиёна”, АГМК, “Шўртан”, “Пахтакор”, “Қўқон-1912” жамоалари шарафини ҳимоя қилган футболчи 30 ёшни қарши олди. Мухлисларга маълумки 2016 йил “шерлар” сафида бир давра тўп тепган ўйинчи бир қатор муҳим голларга муаллифлик қилган. Айниқса, Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнги турида Тошкентда “Ал Жазира” дарвозасига гол урган ва унда “Пахтакор” 3:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлаганди. 

Иккинчи даврада Нўмон Ҳасановнинг таклифи билан Қўқонга йўл олган футболчи тез орада маҳаллий ишқибозларнинг меҳрини қозона олди. Мазкур клубдаги ажойиб ўйинлари сабаб 2017 йил Самвел Бабаян мураббийлигидаги миллий терма жамоага чақирилди ва Туркиядаги йиғинда иштирок этди. 

Ўтган мавсумда жамоа мағлубиятлар гирдобига тушиб қолганига қарамасдан ўзининг содиқлигини ва жамоага ёрдамини аямади. 2019 йилги Суперлига баҳсларида 24 ўйинда майдонга тушди ва олти бор рақиб посбонларини ранжитишга эришди. Натижада жамоа тўпурарлар пойгасида Мурод Ҳолмуҳаммедовдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Жорий йилда қўқонликларга устозлик қилаётган Бахтиёр Ашурматов шогирдига ишонишда давом этмоқда. 



Акрамжон Мамадалиев (“Қўқон-1912” жамоаси матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи): - Суҳроб Бердиев жамоамизнинг энг содиқ ўйинчиларидан бири. Шу пайтгача нечта мураббий, футболчилар келиб кетди. Лекин, Суҳроб жамоамизда қолди. Унга бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлди. У ҳозирда “Қўқон-1912”нинг алмаштириб бўлмас ўйинчисига айланган. Майдонга тушганда ҳақиқий жангчига айланади. Уйдами ёки сафардами доим борини бериб ўйнайди. Мағлубиятни ҳазм қила олмайдиган, ноҳақликка қараб турмайдиган футболчи. Яна бир ижобий жиҳати матбуотдан ва мухлислар билан гаплашишдан қочмайди. Кўпчилик футболчилар мағлубиятга учрагандан сўнг интервью беришни ёқтиришмайди. Бердиев Қўқондаги фаолияти давомида мухлислар, мураббийлар, раҳбарларни қалбидан жой олиб улгурди. Суҳробжонни бугунги таваллуд айёми билан ўзим номимдан ҳамда кўп сонли мухлисларимиз номидан табриклайман!

Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912” жамоаси футболчиси): - Бугун жамоамизнинг ажойиб характерга эга футболчиси Суҳроб ака Бердиевнинг туғилган кунлари. Фурсатдан фойдаланиб чин қалбимдан табриклайман. Фарзандларини бахтига соғ ва саломат бўлсинлар. Бетакрор голлари ва дриблинглари билан ишқибозларни хурсанд қилишда давом этсинлар. Мана уч йилдирки Мурод Ҳолмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Суҳроб Бердиев билан бир жамоада ўйнаб келмоқдамиз. Булар мен учун ўз акамдек бўлиб қолган. Суҳроб ака уларни орасида енгилмас ҳарактери билан ажралиб туради. Шу ҳусусиятларини сақлаб қолган ҳолда терма жамомизда ўйнашларини тилаб қоламан.

Сайтимиз ходимлари номидан Суҳроб Бердиевга соғлик саломатлик ва фаолиятида омадлар тилаб қоламиз.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика