ОЧЛ. "Сувон Самсунг" драматик тарзда ярим финалга йўл олди

Xayrulla Xoliqov
19 сен 2018, 18:08
Осиё чемпионлар лигасида барча ярим финалчилар аниқланди.

Охирги ярим финалчи Жанубий Кореянинг икки клуби ўртасида аниқланди. "Сувон Самсунг" ўз майдонида "Чонбук Хюндай"ни қабул қилди. Биринчи беллашувда "Свуон Самсунг" сафарда 3:0 ҳисобида зафар қучганди.

Лекин жавоб ўйинида 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Агар ўйин охирида "Чонбук" футболчиси Адриано пенальтидан тўп киритганида қўшимча таймларга ҳожат қолмасди.

Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармади. Натижада ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Бунда "Сувон" клуби 4:2 ҳисобида зафар қучиб драматик тарзда ярим финалга йўл олди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com