

Ўйин "Пахтакор"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда дастлаб Жалолиддин Машарипов ажойиб тарзда гол урган ҳолда ҳисобни очди. 67-дақиқада Педро Конде ҳисобни тенглаштирди. Аммо, бу голдан кўп ўтмай, аниқроғи 70-дақиқада Драган Черан яна "шерлар"ни олдинга олиб чиқди.
Якунда, ОФК "ўйиннинг энг яхши футболчиси" номига Жалолиддин Машариповни лойиқ деб топди.



