ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Садд" ўйинига оид фактлар

Xayrulla Xoliqov
9 апр 2019, 13:37
Бугун Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 3-тур учрашувлари давом эттирилади.

"Пахтакор" ўз майдонида Тошкентга келишдан олдин Қатар чемпионлигини қўлга киритган "Ал Садд" клубини қабул қилади. Учрашув 19:00да бошланади. Қуйида ушбу ўйинга оид баъзи фактларни келтириб ўтамиз. 

- Ҳар икки жамоа бунгача икки марта тўқнаш келган. ОЧЛ 2011 йилги мавсумда жамоалар битта гуруҳда баҳс олиб боришган. Қатарда "Ал Садд" ғалаба қозонган ва Тошкентда дуранг қайд этилган. 

- "Пахтакор" ОЧЛда Қатар клубларига қарши охирги 7та ўйинидан фақат иккитасида ғалабага эришган. Лекин жамоа ўз майдонида ҳали ютқазмаган. 

- "Пахтакор" шу пайтгача ўз уйида 44 марта ўйнаган бўлиб, шундан 27тасида зафар қучган ва 8 бор дуранг ўйнаган. "Пахтакор" ўз майдонида 2013 йилдан бери мағлуб бўлмаяпти. 

- "Пахтакор" сафидаги энг сермаҳсул футболчи Жалолиддин Машарипов бўлиб турибди. У шу мавсумнинг ўзида 9 бор дриблинг амалга оширишиб 10 марта хавфли вазият яратди. 

- Бугунги ўйинни ҳимоячи Егор Кримец сариқ карточкалар сабаб ўтказиб юборади. 

- "Ал Садд" ўтган турда "Персеполис"ни мағлуб этди ва бу кўрсаткич жамоанинг охирги бешта ўйинидаги илк ғалабаси бўлди. "Ал Садд" бунгача икки бор дуранг ўйнаб, икки марта ютқазиб қўйганди. 

- "Ал Садд" ҳужумчиси Багдад Бунеджа ўтган йилги ОЧЛ энг яхши тўпурари ҳисобланади. У 13та гол уришга муваффақ бўлди. 

- "Ал Садд"нинг "Пахтакор"га қарши охирги ўйини 1:1 ҳисобида якун топган (2011 йил). 

- Қатар клуби сардори Ҳассан Ал Ҳайдос бунгача ўтказилган иккита ўйинда 10 бор хавфли вазиятни юзага келтирди. Бу энг яхши кўрсаткичлардан бири бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›