UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  6 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  10 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  1 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  12 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   2 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  8 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   43 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  7 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  11 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  17 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  62 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  34

ОЧЛ олдидан. Андрей Фёдоров: "Ал Иттиҳод"нинг ички чемпионатда пастда бораётгани ҳеч нарсани англатмайди" Янгиликлар

ОЧЛ олдидан. Андрей Фёдоров: "Ал Иттиҳод"нинг ички чемпионатда пастда бораётгани ҳеч нарсани англатмайди"

"Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси 3-тур беллашувини сафарда ўтказади.

"Темирйўлчилар" Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлишади. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этган "Локо" бош мураббийи Андрей Фёдоров рақиб кучига юқори баҳо берди. 

- "Ҳаммага салом. Ушбу шаҳарда бўлиб турганимиздан жуда мамнунмиз. Эртага бизни чиройли ўйин кутмоқда деб ўйлайман. Гарчи учрашув мухлисларсиз ўтса-да, телевизорда кўрадиган томошабинлар зерикиб қолишмайди деб ўйлайман. Осиё чемпионлавр лигаси нуфузли турнир, шу боис бунда иштирок этаётган ҳар бир жамоа навбатдаги ўйинини ютишни хоҳлайди. Шу жумладан биз ҳам", - дея фикр билдирди Андрей Витальевич. 

Ўз навбатида жамоа бош мураббийига ҳамроҳлик қилган Олег Зотеевнинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

- "Бош мураббийимизнинг айтганларига қўшиламан. Эртага ҳаммамизни чиройли футбол кутиб турибди деб ўйлайман. Бу ўйинда ким ғолиб чиқса, кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлади. Айни пайтда гуруҳдаги барча жамоаларда уч очкодан бор, бу эса қолган турлар ҳам қизиқ ўтишини билдиради". 

Бош мураббийга савол: "Ал Иттиҳод"нинг ички чемпионатда ишлари юришмаяпти. Бу "Локомотив" фойдасига хизмат қиладими? 

А.Фёдоров: "Рақиб ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Саудия Арабистони чемпионати Осиёда энг етакчилардан бири ҳисобланади. Бу ерда чемпионат савияси жуда юқори. Тўғри, ҳозирда "Ал Иттиҳод" ўзига ярашмаган ўринда боряпти (13-ўрин), лекин бу ҳеч нарсани англатмайди деб ўйлайман. Чунки Саудия чемпионати билан Осиё чемпионлар лигаси бутунлай бошқа-бошқа мусобақа ва бу икки мусобақани ўзаро таққослаш керак эмас". 

Футболчига савол: Ўйин мухлисларсиз кечади. ОФК қарори туфайли стадион иккита ўйинга дисквалификация қилинган. Бу меҳмон сифатида сизларга ёрдам берадими? 

О.Зотеев: "Аввало мухлисларсиз футбол Осиё футболини кўтаришга ёрдам бермайди. Қолаверса Осиё чемпионлар лигаси нуфузини ошириш учун мухлислар керак. Лекин бу ОФКнинг қарори. Бўш трибуналар қаршисида биз эркин ўйнаймизми? Аслида футболчи ишқибозлар кўз ўнгида тўп тепсам дейди. Бу ҳам кўпроқ куч бағишлайди. Ўйлайманки, бу ўйинга мухлислар киритилмаслиги учрашувга бўлган эътиборни туширмайди. Ҳар икки жамоа бор кучини бериб ҳаракат қилади. Менга қаерда бўлмасин томошабинлар кўз ўнгида футбол ўйнаган маъқул деб ўйлайман". 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика