UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  4 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  13 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  9 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1

ОЧЛ. ОФК ҳисоблаш тизимини ўзгартирди ва энди Ўзбекистонда 3+1 учун имконият пайдо бўлди Янгиликлар

ОЧЛ. ОФК ҳисоблаш тизимини ўзгартирди ва энди Ўзбекистонда 3+1 учун имконият пайдо бўлди

ОФК янгиланган клублар рейтингини эълон қилди.

Бунгача Ўзбекистон умумий рейтингда 9, Ғарб минтақасида 5-ўринда эди. Янгиланган рейтингда эса Ўзбекистон умумий рейтингда 7, Ғарб минтақасида 4-ўринга чиқиб олди.

Бунга ОФК томонидан рейтингни тузишдаги ҳисоблаш тизимининг ўзгартиргани сабаб бўлди, деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Айни пайтдаги ҳолатга кўра Ўзбекистон 2023 йил Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 2та ва саралаш босқичида 2та клубга эга бўлиши кутилмоқда.

Ҳисоблаш тизими қандай ўзгарди? Олдинлари ОФК ОЧЛ ва ОФК кубоги мусобақасидаги клубларнинг очколарини қўшарди ва клублар сонига бўларди. Яъни 2021 йил халқаро майдонда юртимиз шарафини 3та клуб ҳимоя қилди ("Пахтакор", АГМК ва "Насаф"). Янгиланган ҳисоблаш тизимида ОЧЛ алоҳида ва ОФК кубоги алоҳида ҳисобланди. Яъни "Насаф"нинг муваффақиятли юриши очколаримизнинг янада кўпайишига олиб келмоқда.

Янада эътиборли томони Ўзбекистон 2022 йил ушбу рейтингда Ғарб минтақасида 3-ўринга чиқиб олиши кутилмоқда. Иккинчи ўриндаги Эрон биздан 0,405 балл кўп тўплаган. Агар бу фарқни йўққа чиқариб иккинчи ўринга чиқа олсак 2024 йилги мавсумда Ўзбекистонга ОЧЛда 3+1 квотаси берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 йилларда ОЧЛда Ўзбекистонга 1+1 квотаси берилган эди.



Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика