

Шу тариқа, "аждарлар" ушбу мусобақада илк бор Саудия Арабистони клубини мағлуб этишди. Қизиғи "Насаф" бугунгача ушбу мамлакатнинг фақат битта клубига қарши 3 бор майдонга тушганди.
2015 йилги мавсумда “Ал Аҳли” клубига қарши ўтган сафардаги баҳсда “аждарлар” 1:2 ҳисобида ютқазишган. Қаршидаги учрашувда эса ҳисоб очилмай қолганди – 0:0.
Бу йил 1-турда Жиддада "Ал Аҳли" 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Бугун эса "Насаф" Бобир Абдихолиқов ва Мақсуд Каримовнинг голларига эваўига ўз майдонида "Ал Аҳли"дан 2:1 ҳисобида устун келди.



