

"Темирйўлчилар" ушбу ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этишди. Шундай қилиб, "Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги мағлубиятсиз серияси давом этди. Жамоа гуруҳ босқичида 6та ўйинда (2та ғалаба, 4та дуранг), нимчорак финал доирасидаги иккита ўйинда (1 ғалаба ва 1 дуранг) ютқазмаганди. Кечаги учрашув билан жамоа кетма-кет 9-учрашувда мағлуб бўлгани йўқ.
13 сентябрь куни Тошкентда "Локомотив" - "Ал Айн" ўртасидаги жавоб баҳси бўлиб ўтади.



