UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон – мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  2 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  14 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди Янгиликлар

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди

Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашуви бўлиб ўтди.


Баҳс тафсилотларини сайтимизнинг махсус бўлими МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ орқали кузатиб бориш мумкин бўлди.

17-дақиқада Абдулмажид Ал Суват "Локомотив"нинг деярли барча футболчиларини алдаб ўтиб гол урди - 0:1. Орадан икки дақиқа ўтиб Марат Бикмаев бурчак тўпидан сўнг гол урди - 1:1.

32-дақиқада Машарипов ишлаган пенальтини Марат Бикмаев аниқ амалга оширди - 2:1. Иккинчи тайм бошида Ўнг қанотдан Диёр Туроповнинг узатган тўпини яна ўша Марат Бикмаев дарвозага йўллади - 3:1.

67-дақиқада Жиҳод Ал Ҳуссайн жарима майдонимиз ичидаги пала партишликдан сўнг ҳисобни қисқартирди - 3:2. Орадан 4 дақиқа ўтгач Алассан НДиайе ҳисобни тенглаштирди - 3:3.

81-дақиқада Жарима майдонига ёриб кирган Машарипов ўнг оёқда дарвозанинг яқин пастки бурчагини аниқ нишонга олди 4:3. Ҳакам томонидан қўшилган дақиқаларда жаримадан узатилган тўпни Мачадо боши билан дарвозага йўллади - 4:4. 



"А" гуруҳи. 5-тур
"ЛОКОМОТИВ" - "АЛ ТААВОН" 4:4

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Бош ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри (Қатар), Сауд Аҳмад Алмақалеҳ (Қатар)
Захира ҳаками: Сауд Али Ал Адба (Қатар)
Назоратчи: Али Ҳамад Ал Бадвави (БАА)
Комиссар: Ричард Дел Фонсо (Филиппин)

Голлар: Абдулмажид Ал Суват 17, - 0:1. Марат Бикмаев 19, - 1:1. Марат Бикмаев 32 пенальти, - 2:1. Марат Бикмаев 48, - 3:1. Жиҳод Ал Ҳуссайн 65, - 3:2. Алассан НДиайе 69, - 3:3. Жалолиддин Машарипов 81, - 4:3. Мачадо 90+1, - 4:4.

Амалга оширилмаган пенальти: Мачадо 37 (дарвозабон)

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Юлдашов, 5.Кахи Махарадзе, 9.Икромжон Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (22.Муродбек Бобожонов, 85),  18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 33.Олег Зотеев, 77.Диёржон Туропов (29.Қувондиқ Рўзиев, 67), 99.Жалолиддин Машарипов.

Захира: 12.Маъмур Икромов, 11.Садриддин Абдуллаев, 17.Салим Мустафоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев,

"Ал Таавон": 22.Фаҳад Ал Шаммари, 3.Абдуллоҳ Кано, 4.Рикардо Мачадо,  10.Жиҳод Ал Ҳуссайн, 14.Муҳаммад Абусабан (6.Абдулраҳмон Ал Барака, 46), 16.Наиф Муса, 17.Маҳмуд Муаз, 19.Алассан НДиайе, 27. Саид Ал Досари 29.Лусиан Санмартэн (70.Муҳаммад Ал Саиари, 62), 80.Абдулмажид Ал Суват.

Захира: 23.Султон Ал Гамди, 11.Сақр Отайф, 18.Мидо, 28.Абдуллоҳ Ал Шаммари, 37.Абдуллоҳ Ал Шаммари, .

Огоҳлантиришлар: Наиф Муса 7, Марат Бикмаев 40.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика