UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  0 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  14 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

ОЧЛ. “Ғарб” минтақаси. “А” гуруҳи мураббийлари Янгиликлар

ОЧЛ. “Ғарб” минтақаси. “А” гуруҳи мураббийлари

25 февралдан бу йилги ОЧЛ гуруҳ баҳсларига старт берилди.
“А” гуруҳида “Ал Жазира” (БАА), “Ал Шабаб” (Саудия Арабистони), “Ал Райан” (Қатар) ва “Истиқлол” (Эрон) клублари баҳс олиб бормоқда. Қуйида мазкур жамоаларни бошқараётган мураббийлар ҳақида қисқача тўхталамиз.



Валтер Зенга (Италия)
“Ал Жазира” бош мураббийи
Туғилган санаси:
28 апрель, 1960 йил
Маълумот учун: Валтер Зенга ўтган йилнинг ноябрь ойида “Ал Жазира”ни қабул қилиб олди. У ўз вақтида Миланнинг “Интер” жамоасида 12 мавсумни ўтказган. Бундан ташқари, 1990 йилги жаҳон чемпионатида Италия термаси дарвозасини қўриқлаган. 1999 йил футболчилик фаолиятини якунлаган Зенга шу пайтга қадар Италиядан ташқари  АҚШ, Руминия, Сербия, Туркия ва Саудия Арабистони каби давлатларда ишлаган.




Мануэль Хименес (Испания)
“Ал Райан” бош мураббийи
Туғилган санаси:
26 январь, 1964 йил
Маълумот учун: Мануэль Хименес уч йил давомида “Севилья”, кейин Грециянинг АЕК жамоасида ишлаган. Сўнгра яна Испанияга қайтиб, “Сарагоса”ни бошқарган. У ҳам ўтган йилнинг ноябрида “Ал Райан”ни қабул қилиб олди.




Аммар Суайа (Тунис)
“Ал Шабаб” бош мураббийи
Туғилган санаси:
11 июнь, 1957 йил
Маълумот учун: Аммар Суайа 2002 йилги жаҳон чемпионатида Тунис термасига устозлик қилганди. Кейинчалик Саудиянинг “Ал Ҳазм”, “Ал Қодисия”, “Ал Таъе”, “Ал Иттифоқ” сингари клубларида фаолият олиб борди. Суайа шу йилнинг январида “Ал Шабаб” бош мураббийи этиб тайинланди.




Амир Галенои (Эрон)
“Истиқлол” бош мураббийи
Туғилган санаси:
22 ноябрь, 1963 йил.
Маълумот учун: Амир Галенои эронлик энг машҳур мураббийлар сирасига киради. У шу пайтгача беш марта Эрон чемпионлигини қўлга киритган: уч марта “Истиқлол” ва икки бор “Сепахан” билан. Бу мураббий ўтган йил ОЧЛда “Истиқлол” билан ярим финалга қадар етиб борди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика