UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  0 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  1 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  6 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  9 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0

ОЧЛ. Дастлабки турда клубларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши Янгиликлар

ОЧЛ. Дастлабки турда клубларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши

2016 йилги Осиё чемпионлар лигасининг илк турида Ўзбекистоннинг тўрт клуби ҳам Саудия Арабистонида клубларига қарши ўйнайди.

"Локомотив" ва "Пахтакор" ўз уйида мос равишда "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"ни қабул қилади. "Бунёдкор" ҳамда "Насаф" эса мос равишда "Ал Наср" ва "Ал Аҳли" клуби меҳмони бўлишади. Биз ўқувчиларимизга Саудия Арабистони – Ўзбекистон клублари ўртасида кечган ўйинлар статистикаси ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

2002 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинаётган Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони клублари жами 42 марта тўқнаш келишган. Катта устунлик араблар томонида. Ушбу мамлакат клублари 25 бор ғалаба нашидасини суришган. 8та учрашувда бизнинг клублари уч очкони қўлга киритишган. Қолган 9та баҳсда ғолибни аниқлашни имкони бўлмаган. 



Саудия Арабистонида кечган 22 ўйиннинг 16тасида майдон эгалари зафар қучишган. 5 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса фақат бир бор (!!!) Ўзбекистон клуби ушбу юртдан ғалаба билан қайта олган. 2009 йилнинг 27 май санасида мусобақанинг 1/8 финали доирасида “Пахтакор” “Ал Иттифоқ” клуби меҳмони бўлган. Ўша учрашувда мезбонлар ҳисобни очишганди. Учрашувнинг сўнгги 11 дақиқасида “шерлар” Зайниддин Тожиев ва Александр Гейнрихнинг голлари эвазига иродали ғалабани тантана қилишган. Айнан шу ғалаба клубларимиз тарихида Саудия Арабистонида қўлга киритилган яккаю-ягона муваффақият бўлиб турибди.

Ўзбекистонда эса 20та учрашув бўлган. 7 марта бизнинг клублар ғалаба қозонишган. Тўрт бор учрашувда ғолибнинг номини аниқлашнинг имкони бўлмаган. 9та ўйинда араблар юртимиздан 3 очко билан кетишган. 



“Ал Наср” - “Бунёдкор”

“Ал Наср” эса тўрт бор юртимиз жамоаларига қарши ўйнаган. 2011 йилги мавсумда бу клуб “Пахтакор” билан бир гуруҳдан ўрин олганди. Тошкентда кечган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. “Ал Наср” майдонида кечган учрашувда эса 4:0 ҳисобида мезбонлар ғалабага эришишган. Ўтган йил ҳам бу клуб “Бунёдкор” билан бир гуруҳдан олганди. Саудия Арабистонида ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Тошкентда эса “Ал Наср” ғалабага эришганди – 1:0.

“Бунёдкор” Саудия Арабистони клубларига қарши 15 марта майдонга тушган. 4 бор "қалдирғочлар" ғалаба қозонишган, 4та учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Қолган 7та баҳсда араблар зафар қучишган. Тошкент клуби ҳисобида 13та гол бор, араблар "Бунёдкор" дарвозасига 20 бор тўп киритишган.

“Локомотив” – “Ал Иттиҳод”

“Локомотив” шу кунга қадар Саудия Арабистони клубларига қарши бу мусобақада икки бор майдонга тушган. Ўтган йил “Ал Ҳилол”га қарши ўтган ҳар иккала баҳсда ҳам араблар (3:1 ва 2:1) ғалабага эришишганди.

“Ал Иттиҳод” Саудия Арабистони клублари орасида ўзбек клубларига қарши энг кўп ўйин ўтказган. 12та учрашувнинг 7тасида “Иттиҳод” муваффақият қозонган, 3та учрашувда дуранг қайд этилган. Қолган икки ўйинда Ўзбекистон клублари “Ал Иттиҳод”ни мағлуб этишни уддалашган. 



“Пахтакор” – “Ал Ҳилол”

“Пахтакор” бу давлат клубларига қарши 19 бор тўқнаш келган. 3та учрашувда “шерлар” 3 очкога эга чиқишган. Тўрт ўйинда томонларнинг кучи тенг келган. Қолган 12та баҳс Саудия Арабистони клубларининг ғалабаси билан ўз якунига етган.

“Ал Ҳилол” 11 бор ўзбек клублари билан баҳс олиб борган. Шундан 9тасида “Ҳилол” ғолиб бўлган, 1 марта дуранг қайд этилган (“Пахтакор” билан ўйинда) ва бир бор мағлуб бўлган (“Машъал” билан ўйинда).

“Ал Аҳли” – “Насаф”

“Ал Аҳли” бизнинг клублар билан 4 бор тўқнаш келган. Икки бор зафар қучган ва бир бор дуранг ўйнаган. Яна битта учрашувда Ўзбекистон клуби “Аҳли”ни таслим қилган.

“Насаф” фақат 2015 йилги мавсумда Саудия Арабистони клубларига қарши ўйнаганди. Жидданинг “Ал Аҳли” клубига қарши ўтган сафардаги баҳсда “аждарлар” 1:2 ҳисобида ютқазишган. Қаршидаги учрашувда эса ҳисоб очилмай қолганди – 0:0. 



Саудия Арабистони клублари Ўзбекистон клубларига қарши

№          

Клуб

Ғалаба    

Дуранг    

Мағлубият     

1

“Ал Ҳилол”

9

1

1

2

“Ал Иттиҳод”

7

3

2

3

“Ал Шабаб”

3

1

0

4

“Ал Наср”

2

2

0

5

“Ал Аҳли”

2

1

1

6

“Ал Иттифоқ”     

2

0

3

7       

“Ал Фатҳ”

0

1

1

 

Ўзбекистон клублари Саудия Арабистони клубларига қарши

№          

Клуб

Ғалаба     

Дуранг      

Мағлубият   

1

“Бунёдкор”        

4

4

7

2

“Пахтакор”

3

4

12

3

“Машъал”

1

0

1

4

“Насаф”

0

1

1

5

“Нефтчи”

0

0

2

6

“Локомотив”

0

0

2

 
Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика