

Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" ушбу турда меҳмонда ҳаракат қилади ва БАА вакилли "Ал Айн" меҳмони бўлади.
"Навбаҳор" эса Наманганда Осиёнинг энг кучли жамоалардан бири ҳисобланмиш "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади. Учрашув ғолиби турнир жадвалида биринчи ўрин билан гуруҳдан чиқиш имконига эга бўлади.



