UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30А Серия. "Женоа" - "Сассуоло". Тахминий таркиблар!  4 12:12"Лион" тўрт мураббий номзодини кўриб чиқмоқда  0 11:59Coca-Cola Суперлига. 8-тур учрашувлари расмийлари  4 11:34Дмитрий Ким: "Машарипов ва Сергеевлар яна чиқадими? Бундай иқтидорларни болаликдан тайёрлаш керак"  5 11:30Чуквуэзе финални ўтказиб юборади  1 11:20Биринчи лига. Бешинчи турнинг дастлабки натижалари. Бугун яна икки учрашув бор   2 11:11Яқин вақтлар ичида ЕЧЛ финали борасидаги қарор эълон қилинади  8 10:55Бускетс сафдан чиқди  2 10:39Францияда Лига 1'га чиққан илк жамоа номи маълум бўлди  2 10:17Olamsport: Канелонинг жанги муддатидан олдин якунланди, Маҳмуд Мурадовнинг UFCдаги рақиби аниқ ва бошқа хабарлар  0 09:58Клопп: “Бунга эришиш иложсиз эмас, аммо жуда қийин”  8 09:40Агуэро: “Хато қарор қабул қилдим. Узр сўрайман”  21 09:19Нойер Каннинг рекордини такрорлади  1 08:50Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим”  3 08:23Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик”  6

ОЧЛ. АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дебютида "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

ОЧЛ. АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дебютида "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади

Теглар :  АГМКАл Ҳилол
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - АГМК учрашуви матнли трансляциясини кузатиб боринг.

ОЧЛ, гуруҳ босқичи.

"A" гуруҳи, 1-тур.

15 апрель, пайшанба.

"Ал Ҳилол" - АГМК 2:2

Ар-Риёд, "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадиони.

Ҳакамлар:
Рюжи Сато, Хироши Ямаучи, Жун Михара (Япония), Али Ҳасан Абдулнаби (Баҳрайн).

Комиссар: Башир Абдул Холиқ (Ливан).

Голлар: Зафар Полвонов (11, 0:1), Сардор Раҳмонов (27-автогол, 1:1), Лусиано Вьетто (36, 2:1), Санжар Шоаҳмедов (70, 2:2).

"Ал Ҳилол": 1.Абдуллоҳ Ал Майюф, 2.Муҳаммад Ал Бурайк, 5.Али Хади Ал Булайҳи, 8.Абдуллоҳ Отайф, 10.Лусиано Вьетто (26.Фаваз Ал Тераис, 63), 12.Ёсир Ал Шаҳрони, 18.Бафетимби Гомис, 19.Андре Карильо (16.Носир Ал Давсари, 75), 20.Жанг Хюн Су, 27.Хатан Бахбри (11.Солиҳ Ал Шеҳри, 75), 28.Муҳаммад Канно.
Захира: 31.Хабиб Ал Ватян, 32.Мутеб Ал Муфарриж, 22.Амир Курди, 23.Мадаллаҳ Ал Олаян, 55.Ҳамад Ал Абдан, 70.Муҳаммад Жаҳфали.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов - 77.Дилшод Аҳмадалиев (20.Мирғиёс Сулаймонов, 86), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 62), 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 86) - 11.Мурод Тошматов (94.Элвин Фортес, 62), 9.Зафар Полвонов, 10.Ҳусниддин Ғофуров (28.Шоҳруҳ Гадоев, 41).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 32.Суҳроб Султонов - 15.Аббос Отахонов, 21.Санжар Жумабоев, 29.Владимир Козак, 

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! АГМК гуруҳ босқичидаги тарихий дебютида "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади!

90+3. Акром Комиловнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

90+2. Илтимос йигитлар!! Гол урайлик!!

Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Сўнгги дақиқалар бироз хаяжонли ўтмоқда.

85. АГМК таркибида дабл-ўзгариш. Натижа сақлаб қолинса бўлгани.

81. ЗАРБААААА!!! НИМА БЎЛДИИИИИ!!! Тўп "Ал Ҳилол" футболчисининг қўлига теккандек. Лекин бу вазият пенальтига тортмасди. Тўп танага ёпишиб турганди. Сатонинг фикрига қўшиламан.

80. Фортес ўнг қанотда бир рақибини алдаб, тўпни дарвоза ёнига оширди. Ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборди.

78. "Ал Ҳилол" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпни Бобурбек Йўлдошев қайтариб юборди.

74. Фортес ўйинни Ўзбекистон чемпионати деб ўйлади чоғи, зарбани анчагина ноаниқ йўллади.

72. СЕЕЕЙЙЙЙВВВВ!!! ВАЛИЖОННННННН!!! Маладес!!! Отангга раҳмат!!! Отайфнинг зарбасини ажойиб тарзда қайтариб, тўпни ушлаб олди.

70. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Дарвозабондан яна хато ва Шоаҳмедов ҳисобни тенглаштирмоқда!!!!

65. УХХХХ!! АГМК темп қўша олди. Аҳмадалиев ўз қанотдан икки марта "Ҳилол" дарвозаси ёнига тўпни узатди. Аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишмоқда.

62. Мен кутган футболчилар майдонга тушди. Биринчи бўлим якунида икки футболчининг майдонга тушишини истагандим. Адаш Қосимов мени эшитди)

61. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! АГМКдан яхши ҳужум. Полвоновнинг зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

58. Тошматовнинг зарбаси ноаниқ кетди.

57. Умуман марказдан ўта олмаяпмиз. Бироз ўйинни очиш керак. "Ал Ҳилол" ҳам бор кучи билан ўйнамаяпти.

54. Бурайкнинг зарбасини Раҳимов ушлаб олишда қийналмади.

52. УХХХХХ!! АГМК дарвозаси томон жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси! Тўп олдида Ал Бурайк!

50. ЗАРБААААА!! Гадоевнинг зарбасини Маюф қийинчилик билан қайтарди!

49. АГМК иккинчи бўлимни ҳимояда бошлади. Шаҳронийнинг пасини Комилов бурчакка чиқариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+2. Балки иккинчи бўлимда Фортес ва Шоаҳмедовдан бирини майдонда кўрармиз. АГМК марказни бой берган. Креативлик эса йўқ. Ғофуров креатив бўлиб турганди. Аммо хато унинг майдондан олинишига сабаб бўлди.

45+1. Гадоев деярли ўйнамаяпти. АГМК 10 киши бўлиб қолгандек. Шохруҳда браклар жуда кўп.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Бахбри тўп билан узоқ масофани босиб ўтиб, АГМК жарима майдончаси ичида сирпаниб йиқилди.

43. Таймни шу ҳисобда якунлаб олсак, иккинчи бўлимда нимадир кутсак бўлади. "Ал Ҳилол" майдонда ўз тизимини ўрнатиб бўлди. Кичик танаффус эса бизнинг фойдамизга ишлашидан умидвормиз.

41. Хато кечирилмади. Ҳусниддин Ғофуров алмаштирилди. Унинг ўрнини Шохруҳ Гадоев эгаллади. Балки, футболчи руҳий тушкунликка тушиб қолгандир.

40. "Ал Ҳилол" истаганча ҳужум қилмоқда. Истаса зарба бермоқда, истамаса йўқ.

39. Вьеттонинг зарбаси ноаниқ кетди.

36. ГОЛ! Карильонинг қанотдан оширган тўпини Вьетто дарвозага киритди................. Йўқ жойдан олиб келдик.

35. Раҳимов яна бир бор жамоасини голдан қутқариб қолди. Бахбри тўпни тўхтатишда хатоликка йўл қўйгани учун Валижон бироз олдинга чиқди ва тўпни ушлаб олди.

33. РАҲИМОВВВВВВВВ!!!! "Ҳилол" АГМК жарима майдончаси ичига шундай осон кириб келдики, ҳеч ким уларга қаршилик қила олмади. Вьеттонинг зарбасини эса Валижон қайтарди!!! Супер сейв кўрдик

32. "Ҳилол" хавфли ҳужум уюштириши мумкин эди. Гомис тўпни йўқ жойда йўқотди. АГМК эса қарши ҳужумда рақибини "ушлашга" ҳаракат қилмоқда. Умуман олганда бу ёмон ғоя эмас.

28. ЗАРБААААА!! Турсуновнинг зарбасини Маюф ушлаб олди.

27. ГОЛ! Гомис ҳисобни тенглаштирди.

23. РАҲИМОООВВВВВВ!!! Одамни бироз қўрқитди. Қанотдан оширилган тўпни ушлаб олишда хатоликка йўл қўйди ва тезда тўпни ушлаб олди.

21. ЗАРБААААА!! Ҳусниддин Ғофуров тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб олгани мухлисларга маъқул келди. Кейинчалик у бир рақибини алдаб ўтиб, чиройли зарба йўллади. Айланма траектория ҳосил қилган зарба дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

17. УХХХХ!! Гомис АГМК жарима майдончаси ёнида пайдо бўлиб, зарба йўллади. Қосимов подкати орқали тўпни қайтарди.

16. ПОЛВОНООООВВВВ!!! УХХХХХ!! Сал қолди!!! Тошматовнинг қанотдан оширган тўпини Зафар дарвоза томон тўғрилади. Бироз ноаниқ. 

14. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Карильонинг Вьетто томон узатган тўпини Валижон Раҳимов ушлаб олди.

11. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Ал Маюфнинг қўпол хатосидан кейин Зафар Полвонов дарвозани ишғол қилди!!!!

10. Вьеттонинг жаримадан оширган тўпини Муроджон Тошматов бурчакка чиқариб юборди.

9. Жокич ўз жарима майдончаси ёнида рақибини йиқитгани учун жарима зарбаси белгиланди. Умуман олганда хавфли нуқта.

6. "Ал Ҳилол" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Марказдан тўп Ал Бурайкка оширилди. Муҳаммад тўпга ета олмади.

4. Дастлабки дақиқалардан учрашув тенг курашлар остида кечмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!! Юртдошларимизга омад тилаймиз!!!

- Учрашув олди барча расмий маросимлар бўлиб ўтди. Энди учрашувни бошлаш керак.

- Демак, жамоалар ОФК мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! АГМКнинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дебют ўйини бошланишига оз вақт қолмоқда! Рақиб эса салобатли "Ал Ҳилол"! Аммо биз юртдошларимизга, Миржалол Қосимов жамоасига ишонамиз!

Рейтинг: +130   

Фикрлар

+56   
16 апр 01:54:59
Neytral...
Bu yerda 100% Mirjalol Qosimovni ishi korindi ofarin AGMK ni ruhiy tarafdan juda yaxshi tayyorlabdi. 10+
+44   
16 апр 01:53:38
kaxa.uz
Ғалабага тенг дуранг билан ҳаммани табриклайман
+42   
16 апр 01:54:04
Anvar Andijon
Факад битта гап айтаман койил АГМК
+40   
16 апр 01:52:47
Азамат Одилов
Миржалол бу Миржалол!!!
+38   
16 апр 01:52:22
UzBekistanTEAMFCc
АГМК қарсаклар. Яхши натижа
+36   
16 апр 01:51:37
SURXON FAQAT G'ALABA
Учрашувнинг энг яхши уйинчилари Комилов, Полвонов ва иккинчи булимдаги Ахмадалиев ва Фортес. Man of the match- Валижон Рахимов!
+33   
16 апр 01:54:00
Bekzod... Chelsea
Uhlamay k6riganiga odam achinmiydida bunaqa 6yinni. ...gap y6 qoyillatilar yigitlar
+33   
16 апр 01:27:43
LiveGooD
Bu Qosimovning imzosi
+30   
16 апр 01:54:15
uzbek futboli jinnisi
Yigitlarga 10000 raxmat!! Biz uchun sizlar g'olibsiz chempionlarni qiynab qo'ydingiz!!
+29   
16 апр 01:54:59
FC OLMALIQ
АГМК га ишонганлар ун Рахмат жамоа натижа ун уйнади Ва Ал Хилолдан ачко олишди. АГМК ишонмаганлар Ва йутказишини кутганлврга Саломларрррр
+28   
16 апр 01:30:25
Тож
Дарвозабон Рахимов супер!
+27   
16 апр 01:53:49
Doctor_Lutfullaev
Qoyil AGMK kuchli jamoaga qarshi munosib o'yin ko'rsatdi
+27   
16 апр 01:52:14
Шерзод Даданов
АГМК 3 та гол урган уйинда, АГМК дуранг уйнади.
+25   
16 апр 01:52:45
Fantatich futbool
АГМК рахмат
+25   
16 апр 01:51:48
Isroiljon Qosimov
ҚОЙИЛ АГМК
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика