UZ

Сўнгги янгиликлар

21:51Анвар Бердиев: “Биринчи бўлимда қийинчиликларга дуч келдик”  0 21:14Мбаппе тўланмаган маош масаласида ПСЖ билан судгача келишиб олишни истамади   2 20:45Хосе Венансио Лопес жароҳатлар ҳақида: "Бу шунчаки омадсизлик"  2 20:29Терма жамоа собиқ футзалчиси Абдулла Солиҳов: "Етакчи футзалчиларнинг йўқлиги жамоа ўйинига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди"  0 19:59"Ҳар сафар Салаҳ билан тўқнашиб кетганингизда деворга урилгандек бўласиз"  0 19:26Про лига. "Дўстлик"дан ишончли, "Шўртан"дан йирик ғалаба  3 19:04Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Франция ва Венгрия билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади  1 18:28Мбаппе "Реал"га эмас, 2022 йил "Ливерпул"га ўтишига бир бахя қолган  2 17:40Винисиус: "Умидни оқламаганимни биламан"  6 16:35Роналду: "Манчестер Юнайтед" мураббийи бундай демаслиги керак"  11 15:52ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат  20 15:125 та гол ва иродали ғалаба. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон баҳсидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 14:45Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди"  18 14:20Футзал. Аргентина ҳам Тошкентга етиб келди  3 13:59Футзал. Қўшниларимиз ҳам Тошкентга етиб келишди  0

ОЧЛ. 4-турдан кейин гуруҳлардаги вазиятлар ҳақида Янгиликлар

ОЧЛ. 4-турдан кейин гуруҳлардаги вазиятлар ҳақида

Кеча Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 4-тур ўз якунига етди.

Биз Ғарб минтақасидаги ҳар бир гуруҳдаги вазиятга батафсил тўхталиб ўтамиз.

"A" гуруҳида Тошкентнинг "Локомотив" клуби кеча ўз уйида "Сепахон"ни мағлуб этиб гуруҳдан чиқиш имкониятини жуда ҳам ошириб юборди. 8 очко тўплаган "темирйўлчилар" айни пайтда гуруҳда пешқадам бўлиб туришибди. Жамоа кейинги икки ўйинни БААнинг "Ал Наср" клубига қарши ўтказади. Рақиб 7 очко билан иккинчи ўринни банд этиб турибди. Кеча "Ал Иттиҳод" ва "Ал Наср" ўзаро ўйинда дуранг ўйнашди - 0:0.

Охирги икки ўйинда "Локомотив" 2 очко тўпласа кейинги босқчига чиқади. Битта ғалаба "Локомотив"ни гуруҳ ғолибига айлантиради. Агар кейинги турда "Ал Иттиҳод" очко йўқотса "темирйўлчилар"га 1/8 финалга чиқиш учун сўнгги икки баҳсда 1 очко ҳам етарли бўлади. Сабаби очколар тенг бўлиб қолган тақдирда биринчи навбатда ўзаро ўйинларга қаралади.

Кейинги ўйинлар
20 апрель

"Ал Наср" - "Локомотив"
"Ал Иттиҳод" - "Сепахон"

4 май
"Сепахон" - "Ал Иттиҳод"
"Локомотив" - "Ал Наср"

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1           Локомотив                4       2        
2        0         5-2            8       
2  Ал-Наср 4 2 1 1 4-3 7
3  Ал-Иттиҳод 4 0 3 1 3-4 3
4  Сепахон 4 1 0 3 2-5 3

 

"B" квартетидан ўрин олган "Бунёдкор" клубининг имконияти жуда паст. Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа 4та турдан сўнг 2 очко тўплаб сўнгги поғонада бормоқда. "Қалдирғочлар" навбатдаги икки баҳсни Қатарнинг "Лаҳвия" клубига қарши ўтказишади. Гуруҳдан чиқиш учун "Бунёдкор" иккала баҳсни ҳам ютиши шарт ва шу билан бирга "Ал Насср" икки баҳсда "Зоб Аҳан"дан 2 очкодан кўп олмаслиги шарт.

Кейинги ўйинлар
20 апрель

"Бунёдкор" - "Лаҳвия"
"Зоб Аҳан" - "Ал Наср"

4 май
"Ал Наср" - "Зоб Аҳан"
"Лаҳвия" - "Бунёдкор"


Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1        
 Зоб Аҳан           
4         
2         
2         
0           
6-2         
8         
2  Лаҳвия 4 1 2 1 5-2 5
3  Ал-Наср 4 1 2 1 5-8 5
4  Бунёдкор 4 0 2 2 5-9 2


"C" гуруҳида кеча Эронда мағлуб бўлган "Пахтакор"нинг имконияти камайди. "Шерлар" 5 ва 6-турни "Ал Жазира"га қарши ўтказишади. Гуруҳдан чиқиш учун "Пахтакор" иккала ўйинда ҳам максимал очко йиғиши керак. Бундан ташқари "Ал Ҳилол" ва "Тракторсози" жамоаларидан бири иккала баҳсда ҳам мағлуб бўлиши лозим.

Кейинги ўйинлар
19 апрель

"Ал Ҳилол" - "Тракторсози"
"Ал Жазира" - "Пахтакор"

3 май
"Тракторсози" - "Ал Ҳилол"
"Пахтакор" - "Ал Жазира"



Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1          Тракторсози        4         3        
0          1              7-1          9        
2  Ал-Ҳилол 4 2 2 0 8-4 8
3  Пахтакор 4 1 1 2 4-8 4
4  Ал-Жазира 4 0 1 3 1-7 1

 

Бу гуруҳда Сардор Рашидовнинг "Ал Жайиш" клуби муддатдан аввал кейинги босқичга чиқди. Сабаби "Насаф" ушбу жамоага очколар бўйича етиб олса ҳам ўзаро ўйиндаги натижа туфайли ундан тепага чиқа олмайди. "Аждарлар"нинг имконияти "Бунёдкор" ва "Пахтакор"никидан яхшироқ. Сабаби "Насаф"нинг кейинги босқичга чиқиши фақат ўз қўлида.

Кейинги ўйинлар
19 апрель

"Насаф" - "Ал Айн"
"Ал Жайиш" - "Ал Аҳли"

3 май
"Ал Айн" - "Насаф"
"Ал Аҳли" - "Ал Жайиш"



Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1         
 Ал Жайиш         
4         
3       
1        
0          
5-2           
10        
2  Ал-Айн 4 2 0 2 5-5 6
3 Насаф 4 1 1 2 3-4 4
4  Ал-Аҳли 4 1 0 3 4-6 3


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика