ОЧЛ-2021. АГМК Саудия Арабистонига етиб борди

Narzulla Saydullayev
13 апр 2021
АГМК жамоаси делегацияси ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларини ўтказиш учун Тошкент — Дубай — Ар-Риёд йўналиши бўйлаб Саудия Арабистонига етиб борди.

АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларида 23 нафар футболчи билан иштирок этади. Жасур Умаров жароҳати боис ОЧЛ гуруҳ босқич ўйинларини ўтказиб юборади. 

АГМК делегацияси Ар Риёддаги WAW Hotel меҳмонхонасига жойлашди. Ҳар бир мураббий ва футболчи меҳмонхонанинг ўзида коронавирусга тест топширди, шундан сўнг ўз хоналарига жойлашди. Тест натижалари чиқмагунга қадар хоналарида бўлишади.

Дарвозабонлар:
1.Ботирали Эргашев
32.Суҳроб Султонов
35.Валижон Раҳимов

Ҳимоячилар:
2.Акром Комилов
7.Сардор Раҳмонов
8.Бобур Йўлдошев
15.Аббос Отахонов
19.Шероз Жалолов
20.Мирғиёс Сулаймонов
29.Владимир Козак
77.Дилшод Аҳмадалиев

Ярим ҳимоячилар:
4.Миржамол Қосимов
5.Дилшод Жўраев
10.Ҳусниддин Ғофуров
11.Мурод Тошматов
17.Санжар Турсунов
22.Санжар Шоаҳмедов
23.Йован Жокич
28.Шоҳруҳ Гадоев
94.Элвин Фортес

Ҳужумчилар:
9.Зафар Полвонов
18.Александр Касьян
21.Санжар Жумабоев

ОФК ва марказлашган ўйинлар ташкилотчилари худди ўтган йилги марказлашган ОЧЛ баҳсларидаги каби ҳар бир клубга иккитадан бир хил безатилган автобуслар ажратган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати