UZ

ОЧЛ. "Пахтакор" гуруҳ босқичини ғалаба ва 1-ўрин билан тугатди, 1/8 финалдаги рақиб – "Истиқлол" (Эрон) Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор" гуруҳ босқичини ғалаба ва 1-ўрин билан тугатди, 1/8 финалдаги рақиб – "Истиқлол" (Эрон)

ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


ОЧЛ-2020
6-тур, "B" гуруҳи
"Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" 0:1

Гол: Машарипов (65')
Ҳакамлар:
Ҳанна Ҳаттаб (Сурия), Али Аҳмад (Сурия), Ронни Коҳ Мин (Сингапур), Масуд Туфайели (Сурия).
Назоратчи: Исмоил Аднан (Иордания).

"Шаҳр Ходро": 33. Матин Сафаиан, 3.Али Неъмати, 5. Фаршад Фаражи, 7. Муҳаммад Қози Нажафабади, 8. Акбар Содиғи, 14. Омид Мансури, 17.Ҳассан Жафари, 18. Али Таҳеран, 20. Муҳаммадризо Халатбари (11. Ҳуссайн Меҳрибон, 69), 27.Муҳаммад Фарамарзи ( 16. Алиризо Асадабади, 78), 80. Руҳоллоҳ Сайфуоллоҳ (78. Амирҳассан Жаъфари, 78).
Захира: 1. Маҳди Раҳмати, 22. Муҳаммаджавод Киа, 9.Амин Қосиминажод, 21. Саид Содиғи, 76. Муртазо Хуросони, 88. Али Набизода.

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан (8.Асадбек Собиржонов, 77), 11.Игорь Сергеев, 15.Егор Кримец (7.Садриддин Абдуллаев, 67), 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 46), 20.Одилжон Ҳамробеков ( 29.Владимир Козак, 46), 21.Аброр Исмоилов, 34.Фарруҳ Сайфиев ( 4.Акром Комилов, 46).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 6.Алишер Салимов,  18.Хожимат Эркинов, 23.Шерзод Аъзамов, 77.Эрен Дердийок.

Огоҳлантиришлар: Али Таҳеран (30), Халатбари (45), Неъмати (45), Комилов (73), Жаъфари (76).


Баҳс ўз ниҳоясига етди. "Пахтакор" минимал ҳисобда ғалабага эришиб, гуруҳ босқичини муваффақиятли тугатди. Ғалаба муборак, қадрли юртдошлар! Энди "шерлар" нимчорак финалда Эронинг "Истиқлол" клуби биан тўқнаш келишади. 

90+4. Рақиб бурчак тўпини ўйинга киритди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

90+2. "Шаҳр Ходро" жарима тўпига эга бўлди ва бу муваффақиятсизлик билан якунланди.  

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Машариповга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

86. Садриддин Абдуллаев рақиб футболчисини йиқитди.

84. "Пахткор" тўп назоратини ўз қўлига олди. 

82. Суюнов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди ва хавфнинг олди олинди. 

78. "Шаҳр Ходро"да ўзгариш: Фарамарзи ўрнига Асадабади, Сайфуоллоҳ ўрнига Жаъфари тушди.

77. "Пахтакор"да алмаштириш: Черан ўрнига Собиржонов тушди. 

76. Жаъфари Аброр Исмоиловга нисбатан қўполлик ишлатди, хакам ҳуштаги чалинди. Жафари огоҳлантириш олди. 

73. "Шаҳр Ходро"да жарима зарбаси. Жафарини йиқитган Комилов сариқ карточка олди.   

70. Зарба! Чераннинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

69. "Шаҳр Ходро"да ўзгариш: Халатбари ўрнига Меҳрибон тушди. 

67. "Пахтакор"да ўзгариш: Кримец ўрнига Абдуллаев тушди. 

65. ГОООООООООООЛ!  Машарипов! 0:1!   Сидиқов бурчак тўпидан тўпни ичкарига узатди, Машарипов бош билан рақиб дарвозасини ишғол этди!  

63. Черан Сергеевни тўп билан таъминлади, у рақиб билан кураш олиб борди ва бурчак зарбаси ишлаб олди. 

61. Майдонда тенг кураш кечмоқда. 

58. Машарипов икки рақиб футболчисига қарши кураш олиб борди, якунда тўп вазиятга аралашган Комиловга тегиб, майдонни тарк этди. 

57.  Зарба! Аброр Исмоиловдан ажойиб узатма, аммо Чераннинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.   

53. Анзур Исмоиловда яна нотўғри пас, Сидиқов қулай вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, у олдинга интилаётганди. 

52. Анзур Исмоилов қанотда турган Сидиқовни тўп билан таъминламоқчи бўлди, бироқ узатма аниқ чиқмади.

51. Козакнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб қолишди. 

49.  Зарбааа! Машариповнинг чап оёқда узаоқдан йўллаган зарбаси озгина ноаниқ кўриниш олди.

46. "Пахтакор"да бира тўла 3 та ўзгариш: Сайфиев ўрнига Комилов, Ҳамробеков ўрнига Козак, Ҳамдамов ўрнига Сидиқов туширилди

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади - 0:0.  Танаффус! 

45+3. Машариповнинг стандартдан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. 

45+3. Сергеевга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва Али Неъмати сариқ карточка олди, жарима тўпи.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

45. Халатбари огоҳлантириш олди. 

44. Алижоновдан яхши ўйланган узатма амалга оширилди, бироқ бироз кучлироқ. 

41. Уухх! Халатбарининг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

40. Зарба! Сайфиевнинг паси Алижоновга қадар етиб келди, аммо унинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

39. Ҳамдамов қанотда рақибни алдаб ўтди, аммо йиқитилди, ҳакам хуштаги чалинди. 

38. Аброр Исмоилов устамонлик билан рақибдан тўпни олиб қўйди, аммо унинг жамоадошлари хатога йўл қўйишди. 

36. Энди эса рақиб сардори Содиғига бевосита майдонда тиббий ёрдам кўрсатиляпти. 

35. Кримец Жафарининг ҳужум қилишига тўсқинлик қилди. 

34. Муҳаммад Қози Нажафабади белидан жароҳат олгани боис тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

31. Ууух!  Бурчакдан оширилган тўпдан кейин Чераннинг бош билан йўллаган зарбаси озгина ноаниқ кетди.

30. Али Таҳеран Черанни қўполлик билан йиқитди, етмаганига кескин эътироз билдирди, ҳакам жим турмади ва сариқ карточка кўрсатди. 

29. ГОЛ!  Афсуски, Ҳамдамовнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бекор қилинди.

27. Уух! Ҳамробековдан ажойиб узатма, Черан ичкарига интилди, рақиб посбони тўпни мавдон ташқарисига чиқариб юборди ва бу ҳолатда унинг қўли бироз лат еди. 

"Пахтакор"га мураббийлик қилаётган Петр Хюистра 


25. "Шахр Ҳодро" ҳужумчиси офсайдда қолди. Кримец тўпни ўйинга киритиб берди. 

22. Сайфиевдан узатма, Черандан бош билан зарба! Тўп майдон ташқарисига чиқариб юборилди.  

21. "Пахтакор" тўпга эгалик қилмоқда, ҳозирча кураш майдон марказида кечмоқда. 

19. Breaking news: "Ал Ҳилол" ОЧЛдан четлатилди, унинг барча натижалари бекор қилинди. Шу боис "Пахтакор" ва "Шабаб Ал Аҳли" гуруҳдан чиқишди. 

"Шаҳр Ходро" билан ўйин натижаси ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.

17. "Шаҳр Ходро" жиддий босим қилмоқда, аммо "Пахтакор" секин-аста ўз ўйинини "қуриш"га интилмоқда. 

15. Халатбари жарима тўпидан узатмани амалга оширди, Неъматининг зарбасини Суюнов қайтарди. 

13. "Шаҳр Ходро" хатога йўл қўйди, ўз навбатида Машарипов ҳам бундан фойдалана билмади ва бош билан ноаниқ пас берди, тўп яна рақибда. 

11. Машарипов Сайфиевга яхши узатма берди, лекин рақиб ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди, "Пахтакор" бурчак тўпига эга бўлди.

10. Ҳожиакбар Алижонов ҳужумда рақиб ҳимоячисини йиқитди. 

8. Аброр Исмоиловнинг паси ҳакамга тегиб қолди. 

6. Ууух! Халатбари бирга-бир ҳолатга чиқиб борди, аммо аниқ зарба бера олмади.

6. Зарба! Ҳамробековнинг зарбаси ноаниқ. 

5. "Пахтакор" ҳимоядан бошлаб ҳужум бошламоқда. Ҳамдамов ва Машарипов ҳужумда фаоллик намойиш этишмоқда. 

3. Халатбарининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

1. Ўйин бошланди! 

"Пахтакор" футболчилари Шота Арвеладзени қўллаб-қувватлаган ҳолда унинг фамилияси туширилган либосни кўтардилар.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.



Падидех Хорасан

Лига чемпионов АФК. Группа B . 6-тур

23/09/2020, 23:00

1
:
0
Тугади

Пахтакор

Jaloliddin Masharipov - 65'

45'
90'
31'  Ali Taheran
45'  Мохаммад Реза Халатбари
45'  Ali Nemati
69'  Akbar Sadeghi
69'  Мохаммад Реза Халатбари (Hossein Mehraban)
76'  Аболхассан Джафари
78'  Ruhollah Seifollahi (Amirhassan Jafari)
78'  Mohammad Ali Faramarzi (Alireza Asadabadi)
46'  Dostonbek Khamdamov (Javokhir Sidikov)
46'  Khoziakbar Alidzhanov (Akramjon Komilov)
46'  Odiljon Khamrobekov (Владимир Казак)
65'  Jaloliddin Masharipov
67'  Игорь Кримец (Садриддин Абдулаев)
73'  Akramjon Komilov
77'  Драган Черан (Asadbek Sobirjonov)

Рейтинг: +67   

Фикрлар

+33   
23 сен 21:40:59
Don K'arleon
+998944458445 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Форсларга омад туртта санчийлар пахтага
Сени кимдир топиб олса аник кутинга пахта керак булади. Командани номини тугри ёз форсларни ити
+18   
24 сен 00:59:50
KANIMEH
Пахтакор тулик устунлик килди. Барчага галаба билан ватандошлар
+18   
23 сен 21:37:11
Don K'arleon
Пахтакорга галаба ёр булсин! Пахтакор бугун сен хакикий узбек футболи мухлислари учун ва сени куролмай чайнаётган пасткашларни командалари ОЧЛда квота олиши учун хам галаба козон илтимос! Шундай килгинки галамислар сени товонингни упадиган булишсин.
+17   
23 сен 23:19:29
Sariosiyo
Breaking news: "Ал Ҳилол" ОЧЛдан четлатилди, унинг барча натижалари бекор қилинди. Шу боис "Пахтакор" ва "Шабаб Ал Аҳли" гуруҳдан чиқишди.

"Шаҳр Ходро" билан ўйин натижаси ҳеч қандай аҳамият касб этмайди

@championatasia

Tabriklayman hammani Paxtakor 1-oʻrinda
+17   
23 сен 21:50:41
Jonny
Шота Арвеладзе учун бугун командамиз факат ПОБЕДА!!! Шотага тезрок согайиб кетишини сураб коламиз. Вперёёёд Пахтакор!
+16   
23 сен 21:34:17
Akbar Qirol
Omad Paxtakorga olga
+15   
24 сен 00:58:43
Абдуллоҳ.
Кейинги ўйинлада ҳам омад. Истиқлолни ҳам бир амалласа бўлади.
+15   
23 сен 23:23:30
Абдуллоҳ.
Ҳайр Ал Ҳилол. Аммо беморларига Аллоҳ шифо берсин. Пахтакорга эса омад.
+15   
23 сен 21:35:20
Пахтакор ⚽️
Пахтакорга фақат омад.
Ватан учун ўйнаш кере .
+14   
24 сен 01:02:16
☆☆Xăbíbûĺĺøh
Al ahli(Saudiya) Istiqlol blan ozini charchatmi yurb oynadi.i 3-0 yutqazdi.baribr 1-orin blan chqp boganidi.Paxtakordayam shunaqa vaziyatidi.Jaroxatladan ehtiyot bolip ortiqcha kuch sarflami oynadi.zato yutti.Agar Paxtakor jonini berp oynasa Shaxr Hodroni emelatardi
+14   
24 сен 00:36:49
Advakat
SURXON FAQAT G'ALABA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор, билиб куй, Истиклол Шахр Худро эмас, шу уйин булса, 1/8 финал охирги манзил булади! Онасини эмсин, 2,5та тайм, 1 уйинни хам хисобга олса, 250 дакикада 1та хам гол йуга?! Шу ерда Насаф булганда шу вакт ичида камида 5та гол урган буларди!
Nasaf yeb yurardiku 2 3ta gol. Xatto 5ta gol otkazgandi.
+14   
24 сен 00:22:18
Пахтакорим
зерикарли ўйин бўлишини сабаби, футболчиларимиз Ал Хилолни эшитишган албатта ва шунинг учун кейинги ўйинга куч сақлашаяпти. мани фикрим
+12   
24 сен 00:37:37
Пахтакор бос
SURXON FAQAT G'ALABA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор, билиб куй, Истиклол Шахр Худро эмас, шу уйин булса, 1/8 финал охирги манзил булади! Онасини эмсин, 2,5та тайм, 1 уйинни хам хисобга олса, 250 дакикада 1та хам гол йуга?! Шу ерда Насаф булганда шу вакт ичида камида 5та гол урган буларди!
Бўларди, ўзини дарвозасига!
+11   
24 сен 01:26:12
Ҳамиджон Икромов
"Шаҳри Ҳудро" яхши - чайиргина ўйин кўрсатди. Лекин, "Пахтакор" ҳар жиҳатдан яққол устун. "Истиқлол"ни ҳам бемалол енгади. Шу..., кўнглим сезиб терибди, финалга чиқамиз, Ҳудо хоҳласа.
+11   
23 сен 22:49:08
Фарход Рустамов
Финал сари олга халк жамоаси ПАХТАКОР.
Хамма вилоят бугин сенга мухлислик киламиз.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика