

Тадбир Куала-Лумпур шаҳридаги "Petaling Jaya Hilton Hotel" меҳмонхонасида бўлиб ўтади.
Малайзия вақти билан соат 14:30да (Тошкентда 11:30 бўлади) ОФК кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Сўнгра Малайзия вақти билан соат 16:00да (Тошкентда 13:00 бўлади) Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан "Локомотив" клуби мусобақани гуруҳ босқичидан бошласа, "Бунёдкор" ва "Насаф" клублари плей-оффда иштирок этишади.




