UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  0 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  3 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8

ОЧЛ–2017. “Ал-Аҳли” – “Локомотив” учрашувини баҳрайнлик ҳакам бошқаради Янгиликлар

ОЧЛ–2017. “Ал-Аҳли” – “Локомотив” учрашувини баҳрайнлик ҳакам бошқаради

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “А” гуруҳи сўнгги – 6-туридан ўрин олган “Ал-Аҳли” (БАА) – “Локомотив” (Ўзбекистон) учрашувига расмийлар тайинланди.

Баҳрайнлик Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби мазкур ўйинда бош ҳакам бўлиб ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Жаъфар Муҳаммад Саолмон ҳамда Наваф Шаҳин Ҳалифа Муса ёрдам беради.

Учрашув комиссари вазифасини малайзиялик Субраманиан Маникам бажаради. Ҳакамлар назоратчиси – Аназ Ҳоқон (Австралия).

“Ал-Аҳли” ва “Локомотив” ўртасидаги ўйин 9 май куни Дубайдаги Rashid Stadium майдонида бўлиб ўтади. Беллашув маҳаллий вақт билан 19:50 да бошланади.

Маълумот учун, “А” гуруҳи 5-туридан кейин “Локомотив” 5 очко билан сўнгги – 4-ўринда бормоқда. “Ал-Аҳли” 8 очко билан гуруҳда пешқадам. “Локомотив” Дубайда ғалаба қозониб, Теҳроннинг “Истиқлол” клуби “Ал-Тавун” майдонида мағлубиятга учрамаса, “темирйўлчилар” плей-офф босқичига йўл олади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика