UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  3 18:56Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм". Таркиблар маълум  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  2 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4

ОЧЛ-2015. “Насаф”нинг яна бир рақиби — “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) Янгиликлар

ОЧЛ-2015. “Насаф”нинг яна бир рақиби — “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони)

Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф учрашвларидан ўрин олган “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Ал-Қодисия” (Қувайт) жамоалари ўртасидаги ғолиб, қўшимча бўлимлар орқали аниқланди.
Учрашувнинг асосий вақти дуранг 1:1 натижа билан якун топди. Учрашувдаги илк голни қувайтликлар киритди, 33-дақиқада Бадир Ал Мутва орадаги ҳисобни очди – 0:1. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганда ҳисоб тенглашди, бунда Умар Ал Сома голга муаллифлик қилиб, “Ал-Аҳли”ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Ушбу ҳисоб учрашув асосий вақтида ўзгармай қолди. Сўнгра қўшимча бўлимларга навбат келди.

Қўшимча бўлимда майдон эгаларига ғалаба голини киритишга муваффақ бўлишди, учрашувнинг 115-дақиқасида Мустафо Ал Бассос жамоанинг иккинчи голини киритди – 2:1.

Ушбу ҳисоб билан учрашув ўз ниҳоясига етди. Энди “Ал-Аҳли” ОЧЛ-2015 “D” гуруҳида “Насаф”, “Ал-Аҳли” (БАА) ва “Тракторсози” (Эрон) билан бирга кураш олиб боради.

Маълумот учун, ҳамюртимиз Иван Нагаев "Ал Қодисия" таркибида дастлабки 23 дақиқада ҳаракат қилди ва бошқа футболчига алмаштирилди.


ОЧЛ-2015, плей-офф.
 “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Ал-Қодисия” (Қувайт) 2:1 (Асосий вақт: 1:1).

Голлар: Бадир Ал Мутва, 33-0:1, Мустафа Ал-Бассос, 115-2:1 – Умар Ал Сома, 85-1:1

Четлатиш: Холид Ал Қаҳтоний 83.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика