

Мусобақанинг 1-тури доирасида Саудия Арабистонинг “Ал Насср” клуби ўз майдонида “Ал Садд” билан дуранг ўйнаган эди (2:2). Учрашувнинг 53-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Абдулраҳмон Ал Обайд гол уришга муваффақ бўлди. Мазкур гол ОЧЛда дастлабки турнинг энг чиройли голи деб топилди.

Таъкидлаш керак, ҳамюртимиз Жалолиддин Машариповнинг “Шабаб Ал Аҳли” дарвозасига урган голи 2-ўринга лойиқ кўрилди.



