UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  21 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  4 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31

"Обод" мураббийлар штабида ўзгаришлар Янгиликлар

"Обод" мураббийлар штабида ўзгаришлар

Теглар :  Обод
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Обод" мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар рўй берди.
Хусусан, "Обод"нинг олий лигага чиқишида катта ҳисса қўшган ёш мутахассис, ушбу мавсумнинг иккинчи қисмида ўринбосар таркибини бошқарган Бобур Зуҳриддинов ўз хоҳишига кўра, клубни тарк этди. Зуҳриддиновнинг ўзи "пойтахт клубларидан таклиф бўлаётганини айтиб, истеъфога чиқишини" билдирди. Жамоамиз раҳбарияти иқтидорли мураббийга омад тилаган ҳолда дўстона хайрлашди. Бўшаб қолган ўринга бошқа мураббийлар билан музокаралар бошлаб юборилди.

Аввал хабар берганимиздек, асосий жамоага Рауф Инилеев бош мураббий этиб тайинланган эди. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида "Обод"ни бошқарган Жаъфар Ирисметов энди Рауф Талгатовичга ёрдам беради. Қолаверса, тажрибали Анвар Ғофуров ўйновчи мураббий сифатида Инилеев ва Ирисметовга кўмаклашади. Дарвозабонлар мураббийи эса, Игорь Михайлов.

Тайёргарлик режа асосида давом этмоқда. Кеча ва бугун икки маҳалдан машғулот ўтказган жамоамиз эртага бир маҳал шуғулланади. Индинга, яъни, 28 декабрь куни жамоа аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро учрашувда майдонга тушади. Мазкур баҳс "Обод" стадионида бўлиб ўтади. Шундан сўнг жамоа аъзолари янги йил таътилига чиқади.

Бобур Зуҳриддинов "Обод" билан хайрлашди

Бобур Зуҳриддинов: “Обод” жамоасини тарк этганим рост”
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика