UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  2 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  68 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  51 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11

"Обод" футболчилари антирекорд қайд этишди Янгиликлар

"Обод" футболчилари антирекорд қайд этишди

Теглар :  ПахтакорОбод
Кеча олий лиганинг 15-туридан ўрин олган "Обод" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Бу ўйинда "Пахтакор" 4:1 ҳисобида ғолиб бўлди. Эътиборли томони олий лига дебютанти бўлган "Обод" клуби ҳужумчиси Шохруз Норхонов пенальтидан гол ура олмади. Учрашувнинг 67-дақиқасида Норхоновнинг 11 метрли жарима тўпидан йўллаган зарбасини "Пахтакор" посбони Никита Рибкин қайтаришга эришди. 

Қизиғи "Обод" футболчилари бу мавсумда жами тўрт марта пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди ва умуман гол ура олишмади. 9-турда "Нефтчи"га қарши баҳсда Павел Соломиннинг "нуқта"дан йўллаган зарбасини посбон қайтариб қолганди. 11-турда "Машъал" билан баҳсда эса Санжар Тўрақулов ва Шерзод Жалилов 11 метрли жарима зарбасидан сўнг гол ура олишмаганди.

Шундай қилиб, 4 марта пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлган тошкентликлар уларнинг ҳеч биридан фойдалана олишмади ва Ўзбекистон чемпионати антирекордини қайд этишди.

Маълумот учун, "Обод" дарвозасига 6 марта пенальти белгиланган ва уларнинг 5таси гол билан тугаган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика