

Габонлик футболчи "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувидан олдин "Инстаграм"даги саҳифасида янги автоси - Lamborghini Murcielago суратини жойлади. Ушбу автомобилнинг нархи 150 минг фунт (170,5 минг евро).
"Боруссия" ҳамда "Реал" ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.



