Обамеянг, Марез ва Яя Туре Африканинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогар

Narzulla Saydullayev
13 ноя 2016, 13:21
BBC талқинига кўра 2016 йил Африка қитъасининг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхати маълум бўлди.
Ушбу совринга «Боруссия» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг (Габон), «Вест Хэм» вакили Андре Айю (Гана), «Лестер» ярим ҳимоячиси Рияд Марез (Жазоир), «Ливерпуль» вакили Садьо Мане (Сенегал) ва «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Яя Туре (Кот-д’Ивуар) даъвогарлик қилишмоқда.

Ғолиб BBC сайтидаги 28 ноябрга қадар давом этадиган сўровномада аниқланади. Якуний натижа 12 декабрь куни эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com