ОАВ: "Реал" Икарди борасида "Интер"га таклиф жўнатди
20 мар 2019 13:04
Янгиликлар
ОАВ: "Реал" Икарди борасида "Интер"га таклиф жўнатди
"Реал" клуби "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардини харид қилмоқчи.
"Tuttosport" нашрининг хабар беришича, мадридликлар аргентиналикнинг ўтиши борасида "Интер" раҳбарияти билан гаплашиб улгуришган.
Олдинроқ, форвард Пауло Дибалага алмаштирилган ҳолда "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Икарди 13 февралдан бери "Интер" таркибида майдонга тушмаяпти.

Жорий мавсум 26 ёшли Икарди 20та ўйин ўтказди ва 9та гол урди. Аргентиналик ва клуб ўртасидаги шартнома 2021 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар