ОАВ диққатига: Ўзбекистон Кубоги финали олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Narzulla Saydullayev
30 ноя 2017, 17:50
Хабарингиз бор, 4 декабрь куни соат 15:00да «Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Финалда Тошкентнинг икки жамоаси —“Бунёдкор” ва “Локомотив” ўзаро кураш олиб боради.


Мана шу учрашув олдидан 3 декабрь якшанба куни “Бунёдкор” стадионининг анжуманлар залида ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва етакчи футболчилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.


Соат 15:00да журналистлар саволларига “Бунёдкор” бош мураббийи ва жамоа етакчиси жавоб беришади. Соат 15:30да эса “Локомотив” клуби бош мураббийи ва жамоанинг етакчи футболчиси матбуот анжуманида иштирок этади.

Матбуот анжуманига журналистлар мавсум бошида ПФЛ томонидан тақдим қилинган аккредитациялар орқали киришлари мумкин.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›