"Ньюкасл" жамоаси КПР ҳужумчиси Ремини ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатида.
Реми ўтган мавсумни ҳам "Ньюкасл" таркибида ижарада ўйнаган эди. "Ливерпуль" жамоасига ўтиши керак бўлган ушбу футболчи тиббий кўрикдан ўтолмади ва трансфер амалга ошмай қолди. Айни пайтда "Ньюкасл" КПР билан музокараларни давом эттирмоқда.