"Ньюкасл" ҳужумчиси Сим де Йонг январдан олдин сафга қайтмайди
Aslanov Jasurbek
25 окт 2014, 15:47
Сентябрда жароҳат олган "Ньюкасл"нинг голландиялик ҳужумчиси Сим де Йонг январь ойидан олдин майдонга қайта олмайди.
Бу ҳақда "ҳаккалар" бош мураббийи Алан Пардю маълум қилди.
"Январь Симнинг оёққа туриши учун энг яқин муддат ҳисобланади. Биз уни январда қайтишига қаттиқ умид қиляпмиз, чунки унинг жароҳати жуда нозик" - дейди мураббий.